«ПСЖ» ҳаракатни бошлади

«ПСЖ» ҳаракатни бошлади

«ПСЖ» Месси ва Рамос билан хайрлашганидан кейин трансферлар ойнасида бир нечта харидларни амалга оширишга уринмоқда.

Клуб тез орада иккита футболчини ўз таркибига қўшиб олганини эълон қилади. Улар Асенсио ва Угарте. Фабрицио Романонинг хабар беришича, айни дамда Угарте тиббий кўрикдан ўтиб бўлган. Ушбу трансфер учун «ПСЖ» «Спортинг»га 60 миллион евро тўлади. 22 ёшли уругвайликка «Челси»дан ҳам таклиф бўлганди. Аммо ярим ҳимоячи Франция клубини танлади. Шартнома 2028 йилгача амал қилади. Асенсио «ПСЖ»га эркин агент сифатида келиб қўшилади. У билан 4 йиллик битим имзоланди. Испаниялик вингер ҳам тиббий кўрикдан ўтиб бўлган. Парижликларнинг кейинги мақсади - «Манчестер Сити» аъзоси Бернарду Силвадир.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.