«ПСЖ» катта трансферга тайёрланмоқда

«ПСЖ» катта трансферга тайёрланмоқда

«ПСЖ» раҳбарияти «Манчестер Юнайтед»нинг икки нафар машҳур ўйинчисини ўз сафига қўшиб олишга уринмоқда.

Аввалроқ, парижликлар Жейдон Санчо трансфери бўйича иш олиб бораётгани айтилганди. Энди улар бирданига жамоа сардори Бруну Фернандешни ҳам ўз Парижга кўчириб келмоқчи. Манбаларнинг ёзишича, клублар фаол тарзда музокара олиб боришмоқда. «ПСЖ» Санчо бўйича дастлабки таклифини берди. Жейдоннинг ўзи бош мураббий Эрик тен Хаг билан келишиб олганига қарамай, «ПСЖ»га кўчиб ўтишга қарши эмас. Франция чемпиони Бруну Фернандеш бўйича ҳали расмий таклиф бермади. Экспертлар манчестерликлар ўз етакчисини қўйиб юбориши осон бўлмаслигини таъкидлашмоқда. Қолаверса, Бруну бугунги кунда 90 миллион еврога баҳоланаётгани ҳам трансферни қийинлаштириши мумкин.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.