«ПСЖ» Шкриньярга ишонмай қўйди

«ПСЖ» Шкриньярга ишонмай қўйди

Милан Шкриньяр ва «ПСЖ» ўртасидаги келишув барбод бўлиши мумкин.

«Интер» марказий ҳимоячиси аввалроқ Париж клуби билан барчасини келишиб олган ва ушбу келишув ҳақида махсус ҳужжат ҳам имзоланганди. Бироқ Франция клуби вакилларида ҳимоячининг жисмоний ҳолати билан боғлиқ хавфсираш юзага келган. Бунга футболчининг «нерадзурри» сафидаги охирги 10 ўйинда 1 марта майдонга тушиб, «Порту»га қарши майдонда бор йўғи 10 дақиқа ҳаракат қилгани сабаб бўлмоқда. Шкриньяр умуртқа поғонасидаги оғриқлардан азият чекмоқда ва айнан шу сабабли парижликлар қўрқиб қолишган. «ПСЖ» футболчини чуқурлаштирилган тиббий текширувларга юборади. Агарда натижалар қониқарли бўлмаса, трансфер амалга ошмаслик хавфи юқори.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.