Қаршида чинакам «ҳисоб қувиш» томошаси

Қаршида чинакам «ҳисоб қувиш» томошаси

Ўзбекистон кубоги нимчорак финал босқичи ўйинларига старт берилди.

Сешанба куни мазкур босқич доирасида 3та ўйин бўлиб ўтди. Энг кутилмаган натижа Самарқандда қайд этилди. «Динамо» ўз майдонида «Пахтакор»ни қабул қилиб, Суперлиганинг амалдаги чемпиони ва пешқадамини мусобақадан чиқариб юборди. Вадим Абрамов шогирдлари баҳснинг 27-дақиқасига келиб рақиб дарвозасига 3та тўп йўллашга улгуришди. Шацких эса иккинчи бўлимда майдонга Турғунбоев, Алижонов, Черан ва Ҳамдамовларни туширди. Драган баҳснинг 63 ва 82-дақиқаларида иккита гол уришга муваффақ бўлди. Аммо бу «Пахтакор» учун етарли бўлмади ва жамоа турнирни эрта тарк этди.

Қаршида бўлиб ўтган «Насаф» ва «Пахтакор» жамоалари ўртасидаги ўйинда мухлислар 7та гол гувоҳи бўлишди. Томонлар ҳисобда «қувлашмачоқ« ўйнашди. Ҳакам ўйинга 7 дақиқа қўшиб берган пайтда таблода 3:3 ҳисоби порлаб турганди. қўшиб берилган 5-дақиқа тугаётганида қанотдан етказиб берилган жарима тўпини Азизбек Амонов боши билан «Бухоро» дарвозасига жойлаб, қаршиликларга муҳим ғалабани тақдим этди.

«Турон» эса Яйпанда «Пахтакор-79» жамоасини қабул қилиб, йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ. 1 / 8 ФИНАЛ

«ДИНАМО» -  «ПАХТАКОР» - 3:2 (3:0)

1 август.  Самарқанд, «Динамо» стадиони. 5023 томошабин.

Ҳакамлар:  Комилжон Расулов, Обид Жумаев, Жасур Рустамов, Равшан Абдувоҳидов.

Голлар:  Францис Нарх (5), Абубакир Мўйдинов (13), Жоэль Кожо (27) - Драган Черан (60, 82).

«Динамо»: 25.Равшанбек Ягудин, 7.Францис Нарх, 10.Жоэль Кожо, 11.Юдаи Коике, 15.Деррик Менса, 17.Салим Мустафоев (6.Эркин Бойдуллаев, 90Қ7), 18.Дилшод Раҳматуллаев (9.Ҳазрат Турсунқулов, 64), 22.Мирғиёс Сулаймонов (26.Улуғбек Абдуллаев, 87), 30.Абубакр Мўйдинов (14.Баҳодир Насимов, 87), 44.Душан Мийич, 70.Хуршидбек Убайдуллаев.

«Пахтакор»: 35.Санжар Қувватов, 77.Дилшод Саитов (3.Ҳожиакбар Алижонов, 46), 30.Метью Стинворден, 4.Достон Турсунов, 34.Фаррух Сайфиев, 7.Одил Ҳамробеков, 27.Сардор Собирхўжаев (17.Достон Ҳамдамов, 46), 20.Ҳожимат Эркинов (8.Азиз Турғунбоев, 46) 28.Диёр Холматов, 9.Михаил Кухарчик (10.Драган Черан, 46), 19.Пшемислав Банашак (11.Пўлатхўжа Холдорхонов, 73).

Огоҳлантиришлар: Мирғиёс Сулаймонов (23), Францис Нарх (37), Хуршид Убайдуллаев (73), Душан Мийич (78) - Достон Турсунов (26), Пшемислав Банашак (31), Одил Ҳамробеков (44), Азиз Турғунбоев (63).

Назоратчи: Исъҳоқ Иброҳимов.

Комиссар: Дaврон Иброҳимов.

Учрашувнинг энг яхши ўйинчиси -  Жоэль Кожо («Динамо»).

 

«НАСАФ»  -   «БУХОРО» - 4:3 (1:1)

1 август.  Қарши, «Марказий» стадион. 2257 томошабин.

Ҳакамлар: Акмал Раҳимов, Олим Абдувасилов, Никита Афиногенов, Фирдавс Норсафаров.

ВАР ҳаками: Раҳимбек Каримов.

ВАР ассистенти: Ришат Нугманов.

Голлар: Алибек Давронов (45 + 6), Андрес Чавес (57), Лима Круз (67), Азиз Амонов (90 + 5) - Александар Станиславлевич (10-пен.), Фаррух Иброҳимов (52), Шоҳруз Норхонов (84-пен.).

«Насаф»:   35.Абдувоҳид Неъматов, 2.Алибек Давронов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Акмал Мозговой, 8.Зафармурод Абдираҳматов (34.Шерзод Насруллаев, 58), 10.Андрес Чавес (99.Азизбек Амонов, 75), 17.Суҳроб Нуруллоев, 18.Баҳром Абдураҳимов, 21.Дониёр Нарзуллаев (19.Лима Круз, 46), 88.Марко Станоевич (77.Ойбек Бозоров, 58), 92.Умарбек Эшмуродов.

«Бухоро»: 50.Лука Кукич, 4.Миржалол Жумаев, 80.Иброҳимов, 15.Диёр Ортиқбоев, 2.Иззатилло Пўлатов (24.Сардор Иззатов, 67), 5.Дилшод Жўраев (8.Аслиддин Турсунпўлатов, 90), 99.Жавоҳир Рўзиев, 7.Муҳаммаджон Раҳимов (77.Асилбек Қаюмов, 46), 20.Александар Станиславлевич, 9.Жасур Холтўраев (10.Ҳумоюнмирзо Иминов, 73), 11.Шоҳруз Норхонов (22.Маҳмуд Жўрабоев, 90).

Огоҳлантиришлар: Ғолиб Ғайбуллаев (9), Умар Эшмуродов (27) - Иззатилло Пўлатов (49), Дилшод Жўраев (54), Лука Кукич (63), Шоҳруз Норхонов (77).

Назоратчи: Рустам Бобомуродов.

Комиссар: Алишер Файзиев.

Учрашувнинг энг яхши ўйинчиси -  Марко Станоевич («Насаф»).

 

«ТУРОН»  -   «ПАХТАКОР-79» - 3:0 (1:0)

1 август.  Яйпан, «Ўзбекистон» стадиони. 512 томошабин.

Ҳакамлар: Иброҳим Исмоилов, Ислом Носиров, Азизбек Зокиров, Олим Тўйчибоев.

Голлар: Абега Энянг (40), Шоҳмалик Комилов (68), Ҳумоюн Муртозаев (78-пен.).

«Турон»: 1.Достонбек Тўхтабоев, 2.Абдулазизхон Абдурашидов, 4.Аслиддин Тоштемиров (3.Акбар Абдирасулов, 77), 5.Марлен Чобанов, 11.Жавоҳир Алижонов (23.Сардорбек Хурсандов, 74), 14.Хуршидбек Мухторов, 15.Азиз Холмуродов (7.Шоҳмалик Комилов, 46), 22.Шаҳзодбек Раҳматуллаев, 40.Абега Энянг Нгу (10.Ҳумоюн Муртозаев, 58), 55.Аслбек Айсаров (45.Асадбек Саитхонов, 58), 77.Файзуллобек Жуманқўзиев.

«Пахтакор-79»: 1.Глеб Харин, 2.Ҳабибулло Матёқубов, 4.Муроджон Адашбоев, 6.Жасурбек Тўхтасинов, 7.Элчин Рустамов (31.Умиджон Ўктамалиев, 75), 11.Игорь Чикризов (3.Дилмурод Абдуқаҳҳоров, 75), 16.Юнус Рўзибоев (20.Жамшидбек Тошпўлатов, 88), 17.Ҳасанбой Қаҳҳоров (15.Шоҳруҳмирзо Аҳмадалиев, 46), 18.Диан Талхатов, 21.Алишер Саматов (14.Отабек Мустофоқулов, 88), 23.Асадбек Лутфуллаев.

Огоҳлантиришлар: Асилбек Айсаров (55) - Шоҳруҳмирзо Аҳмадалиев (46), Жасурбек Тўхтасинов (54), Муроджон Адашбоев (87).

Назоратчи: Игор Нехочин.

Комиссар: Шоҳрух Саид.

Учрашувнинг энг яхши ўйинчиси -  Шоҳмалик Комилов («Турон»).

 

2 август

«ОЛИМПИК» - «АНДИЖОН  SGS »

ОКМК - «ЛОКОМОТИВ»

8 август (сешанба)

«ХОРАЗМ» - «МЕТАЛЛУРГ»

14 август (душанба)

«АРАЛ» - «НАВБАҲОР»

16 август (чоршанба)

«БУНЁДКОР» - «СУРХОН»

 

Ўйиндан кейинги фикрлар:

Ёрқин Назаров («Турон» клуби бош мураббийи):  - Авваламбор, «Турон» мухлислари, жамоа раҳбарияти ва футболчиларга раҳмат айтаман. Ҳаво иссиқ бўлса ҳам яхши ўйин кўрсатдик. Рақиб биринчи лига жамоаси бўлгани учун бизнинг йигитлар ўйинга тўлиқ эътиборни жамлай олмасликлари мумкинлигидан чўчиб тургандим. Амалда ундай бўлмади ва ажойиб ғалабани қўлга киритдик. «Пахтакор-79» бугун бизга жанг таклиф қилди. Учинчи голдан кейин бироз тин олдик. Яхши ўйин бўлди. Азиз Холмуродов ёш ўйинчи. «Навбаҳор»га қарши ўйинда ажойиб ҳаракат қилганди. Бугун эса асосий таркибда майдонга туширдик. Ҳаракатлари яхши, аста-секин тактикамизга мослашиб кетади ҳали. У жуда тезкор, келажаги порлоқ ўйинчи. Унинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим.

Бобур Маҳкамов («Пахтакор-79» клуби бош мураббийи):  - Аввало барча футбол ишқибозларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Узоқ масофадан келиб қўллаб-қувватлаган ангренлик мухлисларга ҳам раҳмат. Биринчи лига клуби билан Суперлига жамоасига қарши ўйнаш осон кечмаган. Йигитлар ўзларини ёмон кўрсатмади. Лекин тактик, техник жиҳатдан Суперлига футболчилари ажралиб турди. Иккинчи голни ўтказиб юбормаганимизда балки ўйиннинг шиддати тушиб кетмас эди. Ўзимизнинг хатоларимиз эвазига голлар олиб келдик.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.