Қатар-2022. Хорватия термасига 2018 йилдагидек яна плей-оффда омад кулиб боқди

Қатар-2022. Хорватия термасига 2018 йилдагидек яна плей-оффда омад кулиб боқди

Дохадаги Мундиал 1/8 финали доирасидаги 5-ўйин ўтказилиб, турнирнинг 5-чорак финалчисининг номи маълум бўлди.

«Ал-Жануб» стадионида  ўтказилган ўйин деярли тенг кучлар остида ўтди ва ҳақли равишда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Ғолиб номи ўйиннинг асосий ва қўшимча бўлимларда аниқланмагач пенальтилар сериясига юзланишди. Ушбу ўзига хос лоторея тортиш "баҳси"да эса омад Европаликлар томонида бўлди.   
Зотан, хорватлар посбони Ливакович «самурайлар»нинг учта зарбасини қайтариб, якунда хорватларга йўлланмани олиб берди, десак муболаға бўлмас.  
*** 
Айтганча, 🇭🇷 Хорватия плей-оффларда пенальтилар сериясини яхши кўради:  
✅ ЖЧ-2018. 1/8 финал. Дания – Хорватия (1:1, пен: 2:3) 
✅ЖЧ-2018. 1/4 финал. Россия – Хорватия (2:2, пен: 3:4) 
✅ЖЧ-2022. 1/8 финал. Япония – Хорватия (1:1, пен: 1:3) 

ЖЧ-2022. 1/8 финал. 5 декабрь   
ЯПОНИЯ – ХОРВАТИЯ 1:1. Пенальтилар серияси: 1:3    
Голлар: 1:0 – 43 Маэда, 1:1 – 55 Перишич.  
Япония – Гонда, Йосида, Танигути, Томиясу, Нагатомо (Митома, 64), Эндо, Морита (Танака, 105), Камада (Сакаи, 75), Ито, Доан (Минамино, 87), Маэда (Асано, 64).  
Хорватия – Ливакович, Юранович, Ловрен, Гвардиол, Баришич, Модрич (Маер, 99), Ковачич (Влашич, 99), Брозович, Перишич (Оршич, 105), Крамарич (Пашалич, 68), Петкович (Будимир, 62; Ливая, 105).  
Огоҳлантиришлар: Ковачич (90), Баришич (116).