Қатар аэропорти ЖЧга тайёр эмасми?...

Қатар аэропорти ЖЧга тайёр эмасми?...

Қатар аэропорти жаҳон чемпионати вақтида юз берадиган юкламага тайёр эмас.

Daily Mail нашрининг хабарига кўра, «Ҳамад» халқаро аэропорти йўловчиларнинг катта оқимига тайёр эмас, бу эса ташриф буюрувчилар хавфсизлиги таъминлашга таъсир кўрсатиши мумкин. Айрим аэропорт ходимлари рейслар сонини икки баравар ошириш (кунига 700 дан 1600 тагача) яхши ғоя эмаслигидан хавотирда, шусиз ҳам улар аллақачон босим остида қолмоқда. Расмийлардан бири вазиятни «инқирозли» деб баҳолади. Ишчи кучи излаб, аэропорт етарли тайёргарликка эга бўлмаган ходимларни ишга олмоқда. Масалан, янги ишчилар 20-30 соат давомида ўқитилмоқда, тажрибали ходимларнинг фикрига кўра, бу аэропорт тартиби ва эксплуатация масалалари билан танишиш учун етарли эмас. Бундан ташқари аэропорт ўз ходимларини бу вақтда иш жойини ўзгартиришга йўл қўймасликни иддао қилиб, қўрқитмоқда. Daily Mail нашри Қатар фуқаро авиацияси бошқармаси (ҚCАА) ходимларига йўллаган хабаридан иқтибос келтирган ҳолда, Жаҳон Чемпионати «Қатар учун жуда муҳим ва мамлакатда бу воқеадан катта умидлар қилинаётгани»ни ёзмоқда. Қайд этилишича, ишчилар «юқори мансабдор шахслар томонидан қаттиқ назорат қилинади». Алоҳида таъкидланганидек, «шахсларнинг ҳодисаларни бузиш ёки иш жараёнини секинлаштиришга қаратилган номақбул ҳаракатларига йўл қўйиб бўлмайди ва улар давлат томонидан қатъий тўхтатилади». Бундай ишлардан хабардор бўлиб, бироқ тегишли жойларга хабар бермаганлар ҳам «жавобга тортилади ва сўроқ қилинади». Ундан ташқари, ходимлар учун август ойидан декабрь ойининг охирига қадар бўлган муддатдаги барча таътиллар бекор қилинади. Эслатиб ўтамиз, Қатарда бўлиб ўтадиган мундиал 20 ноябрдан 18 декабргача давом этади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.