Қирғизистон футболининг раҳбарияти нима учун истеъфога чиқишди?

Қирғизистон футболининг раҳбарияти нима учун истеъфога чиқишди?

29 январ куни Қирғизистон футбол федерациясида миллий жамоанинг Осиё кубоги-2023даги иштирокига бағишланган навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди.

Миллий жамоанинг Осиё кубоги-2023даги муваффақиятсиз иштирокидан кейинги дастлабки йиғилишда Қирғизистон футбол иттифоқи президенти Медербек Сидиков истеъфога чиқди. Шунингдек, мамлакат футбол иттифоқи ижроия қўмитаси тўлиқ таркибда «масъулиятини ҳис қилган ҳолда» ваколатларини муддатидан олдин тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган.
Медербек Сидиков 2021 йилдан буён мамлакат футболи раҳбари сифатида ишлаб келаётганди. Унинг ташаббуси билан Қирғизистон миллий жамоасини Осиё кубоги-2019да олиб борган Александр Крестинин истеъфога чиқарилган ва Штефан Таркович бош мураббий этиб тайинланганди.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон миллий жамоаси Қатардаги турнирда Таиланд (0:2) ва Саудия Арабистонига (0:2) мағлубиятга учраб, Уммон билан дуранг (1:1) қайд этди ва гуруҳда сўнгги ўринда қолиб, плей-оффга чиқа олмаганди.

Манба: Trubuna.uz