Қойилмақом арифметика

Қойилмақом арифметика

Лондоннинг «Арсенал» клуби тизимида кучли математик ҳам бор, шекилли.

Қаранг, «канонирлар» жорий ёз 3та кучли трансферни амалга оширишди: Кай Хаверц - 65 млн. фунт, Юрриен Тимбер - 40 млн. фунт ва Деклан Райс - 105 млн. евро. Эътибор қаратинг, дастлабки 2та трансфер суммаси учинчисиники билан тенг. Энди бу футболчилар танлаган рақамларга қаранг: Хаверц - 29, Тимбер - 12 ва Райс - 41. Яна дастлабки 2таси йиғиндиси учинчисига тенг... 
Айтганча, «Арсенал» Деклан Райс трансфери учун «Вест Хэм»га 105 миллион фунт (123 миллион евро) тўлади. Шу тариқа футбол тарихидаги энг қимматбаҳо ўйинчилар 10талигида ўзгариш кузатилди. Яъни Англия миллий жамоаси умиди рейтингга 7-рақам остида кирди. Ўз ўрнида айтиш керак, Деклан Райс трансфери билан Англия футболи ички бозори рекорди янгиланди. Қисқаси, бу Англиянинг икки клуби ўртасидаги энг қимматбаҳо келишув бўлди.