Бу ҳақдаги қарор 3 октябрь, пайшанба куни Цюрихда бўлиб ўтган ФИФА кенгаши йиғилишида қабул қилинди. Қайд этилишича, ойна 2025 йилнинг 1 июнидан 10 июнигача очиқ бўлиши мумкин. Бироқ қўшимча ойна очиш ёки очмаслик қарори ҳар бир ФИФАга аъзо ассоциациянинг ўз ихтиёрида қолади. «2025 йилги клублар ўртасидаги ЖЧ бутун дунё бўйлаб клуб футболининг янги даврини бошлаб беради. Энг яхши жамоалар расмий жаҳон чемпиони номи учун кураш олиб боради. Ушбу регламент барча 32 иштирокчи клуб ва дунёнинг энг яхши футболчилари юқори савияда порлаши учун энг яхши шароитларни таъминлайди», - деди ФИФА президенти Жанни Инфантино. 2025 йилги клублар ўртасидаги мундиаль 15 июндан 13 июлга қадар АҚШда бўлиб ўтади.