Рабьо кетса, Маунт бор...

Рабьо кетса, Маунт бор...

Адриен Рабьонинг «Ювентус» билан амалдаги шартномаси мавсум охиригача мўлжалланган ва афтидан, франциялик футболчи ўз клубини ўзгартиради.

Эҳтимол, бу ҳатто қишда ҳам содир бўлиши мумкин, чунки фақат шу ҳолатдагина «кекса синьора» трансфердан бирор нарса ишлаб олиши мумкин. «Ювентус» «Челси» ва Англия терма жамоаси футболчиси Мейсон Маунтни Адриен Рабьонинг ўрнига номзод сифатида кўрмоқда, деб хабар беради Calciomercatoweb. 23 ёшли ярим ҳимоячининг Лондон клуби билан шартномаси 2024 йилнинг ўрталарида якунига етади. Ҳозирча шартномани узайтириш бўйича музокаралар олиб борилмаяпти, «А» серия гранди бундан фойдаланишга умид қилмоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.