«Брайтон»дан Тейлор Свифт мухлисларига мурожаат
«Брайтон» ўз етакчиларидан бири, япониялик ярим ҳимоячи Каору Митоманинг АПЛда август ойи лауреати бўлишини таъминлаш учун кутилмаган юришни ўйлаб топди.
Райан Гравенберх ёзги трансферлар бозорида «Ливерпуль» томонидан харид қилинган 4-футболчи бўлди.
«Бавария»да жароҳатлар туфайли ишлари юришмаган нидерландиялик янги клубида 38-рақам остида ўйнайди. Истиқболли ярим ҳимоячи шартнома остига имзо чекканидан кейин клуб расмий сайти журналистларининг интервью ҳақидаги илтимосларини рад этолмади.
- Райан, трансферингиз дедлайн куни амалга ошди. Таассуротлар қандай?
- Ҳаммаси муаммосиз ҳал этилгани ва ниҳоят, бу ерда эканлигимдан хурсандман, албатта.
- Сўнгги кунларда роса асабийлашгандирсиз...
- Йўқ, унчалик эмас. Хотиржамликни сақлаб қолишга ҳаракат қилдим. Бинобарин, агентим ҳаммаси яхши бўлишини айтиб, тинчлантириб турди. Қисқаси, шунчаки, ҳордиқ чиқардим ва кутдим. Тўғри, кутиш унча ёқимли эмас.
- Нега айнан «Ливерпуль» вариантида тўхтадингиз?
- Гап дунё футболидаги энг йирик клублардан бири ҳақида кетмоқда. Мухлислар, стадион - ташқи томондан ҳаммаси жуда кучли кўринади.
- Таклифни қабул қилишдан олдин Виржиль ва Коди билан гаплашдингизми?
- Албатта. Улар яхшигина жамоа йиғилгани ва ҳаммаси энг юқори даражада эканлигини айтишди. Қисқаси, якуний қарор чиқариш борасида узоқ бош қотирмадим.
- Юрген Клопп билан асосан нималарни муҳокама қилдингиз?
- Ҳаммасини. Юрген мени илиқ кутиб олди. Олдига қаллиғим билан келдим ва барчаси ҳақида бафуржа гаплашдик. Энди Клопп машғулотларида иш бошлаш онларини интиқ ҳолда кутяпман.
- «Аякс» сафида «Энфилд»да ўйнагансиз, аммо ўша баҳсга мухлислар қўйилмаганди. Стадиондан нима кутяпсиз?
- Албатта, шовқинли ва мухлислар билан тўла трибуналарни кўришни истайман ҳамиша. Яна You’ll never walk alone қўшиғини баландроқ овозда эшитишни ҳам.
- Бу ерга келиш масаласида ота-онангиз ва дўстларингиз билан ҳам маслаҳатлашдингизми?
- Ҳа, ота-онам билан кўп гаплашдик. Улар айнан «Ливерпуль» сафига қўшилишимни ёқлашди.
- Ижтимоий тармоқларда спорт залида «Ливерпуль» либосида тушган суратингиз муҳокама қилинмоқда. Ўша фото тарихига тўхталсангиз...
- Ростданми? Очиғи, буни кўрмагандим. Сурат 2 йилча олдин олинган, «Ливерпуль» формасини эса Ки-Яна Хувер берганди. Чиройли футболка.
- Кучли жиҳатларингизни тавсифлаб берсангиз.
- Яхшигина дриблингга эгаман, техник салоҳиятим ҳам чакки эмас. Ўйлашимча, зарба беришни биламан, box-to-box ролини бажараман.
- Хўш, ўйин услубингиз «Ливерпул»га мос келармикан?
- Ҳа, 100 фоиз.
- «Бавария»да етарли амалиётига эга бўлмагансиз. Ўтиш қарорига шу ҳам таъсир қилдими?
- Ростини айтсам, ҳа. «Ливерпул»да барчасини янгитдан бошлаш имкони бор. Демак, қаттиқ ишлашга тайёрман.
- Олдингизга қандай мақсадлар қўймоқдасиз?
- Аввало, совринлар ютиш, кўпроқ ўйнашни. Асосийси, ким эканлигимиз, ким эканлигимни кўрсатсам, бас.
М.ПЎЛАТОВ тайёрлади
«Брайтон» ўз етакчиларидан бири, япониялик ярим ҳимоячи Каору Митоманинг АПЛда август ойи лауреати бўлишини таъминлаш учун кутилмаган юришни ўйлаб топди.
Хабарингиз бор, бугун Осиё Ўйинлари-2022 футбол дастурида 1/4 финал баҳсларига старт берилди ва хайриятки 1-ярим финалчи мақоми вакилларимизга насиб қилди.
«Манчестер Сити»нинг рақиблар дарвозабонларига шафқат билмас норвегиялик ҳужумчиси Эрлинг Холанд 2 сентябрь куни АПЛ 4-туридан ўрин олган «Фулхэм»га қарши ўйин (5:1)да навбатдаги «хет-трик»ни расмийлаштирди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789