БАРЧА ТЎПОЛОН “КУМУШ” ВА “БРОНЗА” УЧУН ёки InterFUTBOLнинг сешанба сонида
Хабарингиз бор, ўтган ҳафта сўнггида миллионлар ўйини ишқибозларини ўзига ром этган кўплаб миллий чемпионатларда навбатдаги тур учрашувлари ўтказилди.
Россия. «Торпедо» РПЛ 11-турида «Факел» меҳмони бўлиб, ортга 2:2 ҳисобидаги дуранг билан қайтди.
Москва клубининг иккинчи голига майдонда 85-дақиқага қадар фаол ҳаракатланган ҳамюртимиз Ҳожимат Эркинов ассистентлик қилди. Терма жамоамиз вингери шунингдек, иккинчи бўлим ярмида сариқ карточка ҳам олди. «Урал» эса Москвада «Локомотив»дан 3 очко тортиб олди. 4:2 ҳисоби қайд этилган учрашувда Екатеринбург клуби ярим ҳимоячиси 71-дақиқада майдонга тушди. Таркибида Иброҳимхалил Йўлдошев тўп сураётган «Пари НН» аксинча, ўз майдонида «Спартак»ка имкониятни бой берди - 1:2. Ҳамюртимиз жамоасининг ушбу омадсиз ўйинига 61-дақиқада қўшилди.
Қозоғистон. ҚПЛ 21-туридан ўрин олган «Ордабаси» - «Атирау» ўйини 2:0 ҳисобида якунланди. Диққатга сазовор томони, бу учрашувда икки вакилимиз ўзини кўрсатди. Яъни «Ордабаси»нинг 90}3-дақиқага тўғри келган иккинчи голида Шаҳбоз Умаров ассистент ролини бажарди, майдонда тўлиқ вақт ҳаракатланган Одил Абдумажидов эса бош ижрочи бўлди. У Умаров узатмасидан кейин тўпни боши билан рақиб дарвозасига тўғрилаб қўйди.
Қатар. Сардор Рашидовдан яна бир гол. Ҳамюртимиз Қатар кубоги доирасидаги баҳсда «Ал-Садд» дарвозасини нишонга олиб, «Умм-Салал»нинг 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишида катта роль ўйнади. Рашидов кубокнинг олдинги турида «Қатар СК»ни гол билан жазолаганди.
Индонезия. Жавлон Гусейновнинг жамоаси - «Борнео» мамлакат чемпионати 11-турида пешқадам бўлиб турган «Мадура Юнайтед»ни 3:0 ҳисобида енгди. Шу тариқа клубнинг очколари сони 23тага етди ва у турнир жадвали етакчиси билан ўрин алмашди.
С.Арабистони. «Ал-Наср» ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов Испания йиғинида белидан орттирган жароҳатдан кейинги тикланиш жараёнини якунига етказмоқда. Ҳар ҳолда, клуб матбуот хизмати ҳавола қилган суратлардан маълум бўлишича, легионеримиз машғулотларни бошлаб юборди.
Италия. Footballnews24.it сайти журналисти Риккардо Флориснинг ёзишича, «Болонья» Элдор Шомуродов трансферидан ҳали воз кечмаган. Тьяго Мотта бошқарувидаги жамоа «Рома»да амалиётсиз қолаётган ҳамюртимизни қишки трансферлар вақти ўз томонига оғдирмоқчи. Таъкидланишича, болоньяликлар ҳужумчимиз учун таклиф қилинган сумма (12 миллион евро)ни бироз оширишга розилар.
Хабарингиз бор, ўтган ҳафта сўнггида миллионлар ўйини ишқибозларини ўзига ром этган кўплаб миллий чемпионатларда навбатдаги тур учрашувлари ўтказилди.
АПЛ мавсуми ортиқча шов-шувларсиз одимламоқда.
Испаниялик собиқ ҳакам Пахарес Пас кутилмаган ноқулай ҳолатга тушиб қолди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789