«Реал»нинг эътибори Далотда!

«Реал»нинг эътибори Далотда!

Мадриднинг «Реал» клуби «Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Диогу Далотнинг шартнома ҳолатини кузатиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, «манкунианликлар» яқинда автоматик узайтириш вариантидан фойдаланган ва португалияликни 2023/24 йилги мавсум охиригача жамоада қолдирган эди. Бироқ, раҳбарият футболчи билан узоқ муддатли шартнома борасида ҳалигача келиша олмади. AS нашри хабарига кўра, «Реал» вазиятни фаол кузатиб бормоқда ва Далотни ўз сафига жалб қилишга тайёр бўлади. Диогу 2024 йилнинг ёзида текинга «Сантяго Бернабеу»га ўтиши мумкин, аммо кейинги мавсум бошланишидан олдин «Реал» португалиялик футболчини «МЮ»дан сотиб олиши инкор этиб бўлмайди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.