«Реал» Марианони қўйиб юборишга тайёр

«Реал» Марианони қўйиб юборишга тайёр

«Реал Мадрид» ўз ҳужумчиси Мариано Диаснинг «Атлетико»га кетишига халақит бермайди, деб хабар бермоқда El Nacional.

29 ёшли Мариано 2011 йилда «қаймоқранглилар» академиясини тамомлаган. Мадрид клубининг асосий жамоаси сафида Диас 74 учрашувда 12та гол урди ва 3та голли узатмани амалга оширди. Томонлар ўртасидаги келишув 2023 йилнинг ёзида якунига етади. «Реал»да Мариано 9та совринни қўлга киритди, жумладан, иккита Чемпионлар лигаси кубогини.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.