«Реал» рекордчи Эндрикни сотиб олмоқчи

«Реал» рекордчи Эндрикни сотиб олмоқчи

Мадриднинг «Реал» клуби «Палмейрас»нинг 16 ёшли футболчиси Эндрикни 30-35 миллион еврога сотиб олиши мумкин, деб ёзади Marca журналисти Марио Кортегана ўз саҳифасида.

Манбага кўра, футболчи учун товон пули 60 миллион еврони ташкил этади. Бразилия клуби Франциянинг «ПСЖ» таклифини рад этган, парижликлар Эндрик учун 20 миллион евро таклиф қилишган. Футболчи ва «Палмейрас» вакиллари футболчини 30-35 миллион евро эвазига «Реал»га қўйиб юборишга тайёр, бироқ бразилиялик ўсишда давом этса, бу миқдор ошиши мумкинлиги қайд этилган. Эндрик 16 ёшу 3 ойлигида «Палмейрас» тарихида гол урган энг ёш футболчига айланди. Ёш бразилиялик 2024 йилнинг июлида, яъни 18 ёшга тўлгунига қадар ҳеч қандай Европа жамоаси билан шартнома имзолай олмайди.

Қайд этиш керак бразилиялик вундеркинд Эндрик куни-кеча ўз ватанида 106 йиллик рекордни янгилади. «Палмейрас»нинг «Атлетико Паранаенсе»га қарши ўйинида Эндрик захирадан майдонга тушди, аммо шунга қарамай, у нафақат голли узатма беришга, балки гол уришга ҳам муваффақ бўлди. У буни 16 ёшу 3 ой ва тўрт кунлигида амалга оширди, бу Бразилия футболи олий лигасида клуб рекорди ҳисобланади. Олдинги рекорд 106 йил аввал, 1916 йилда Хейтор 16 ёш 11 ойлигида гол урганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.