«Қироллик клуби» келаси ёз ҳимоя чизиғини мустаҳкамлашга қарор қилган ва таклиф этилиши мўлжалланаётган ўйинчилар орасида Англияда тўп тепаётган ҳимоячилар бор. Defensa Central нашрининг маълум қилишича, мадридлик скаутга Лондон дербисини томоша қилиб, «Арсенал»дан Вильям Салиба ва «Тоттенхэм»дан Кристиан Ромеронинг ҳимоядаги ҳаракатларини баҳолаш вазифаси топширилган. «Тоттенхэм» майдонида ўтказилган учрашув «канонирлар»нинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди. «Реал» нишонида бўлган ҳар икки ҳимоячи тўлиқ ўйнади. Салиба 15-дақиқада огоҳлантириш олди.