«Реал» январда «бозор»га киради

«Реал» январда «бозор»га киради

«Реал» жароҳатлар кўпайиб кетгани боис, трансфер сиёсатига ўзгартириш киритди.

TodoFichajes нашрининг маълум қилишича, мадридликлар қишки трансферлар даврида катта харидни амалга оширишга тайёргарлик кўрмоқда. Манбага кўра, «Қироллик клуби» ҳужум чизиғига «Ювентус» вакили Душан Влаховични олиб келишни мўлжаллаяпти. Трансфер мутахассислари бу режа иш бермаслиги эҳтимоли катта эканини ҳам таъкидламоқда. Уларнинг фикрича, юқори ўринлар учун курашаётган «Ювентус» мавсумнинг ўртасида асосий ҳужумчиларидан бирини қўйиб юбормайди. Бироқ пул кўп нарсани ҳал қилиши мумкин. Transfermarkt портали 23 ёшли футболчини 70 миллион еврога баҳолаган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.