Рейна «Ливерпул»га қайтмоқчи

Рейна «Ливерпул»га қайтмоқчи

Испаниялик фахрий Пепе Рейна фаолиятини якунлаш ниятида эмас шекилли, чунки, фаолияти ўтган асрда бошланган дарвозабон 8 йил унутилмас даврини ўтказган «Ливерпул»га қайтишни орзу қилмоқда.

Бу ҳақда Испаниянинг El Mundo Deportivo нашри хабар берди. Тўғри, Рейна ўзини инглиз клубида қай даражада кўраётгани, шунингдек, клуб раҳбарияти билан бўлиши мумкин бўлган алоқалар ҳақида маълумот берилмаган. Айни дамда унинг «Вильярреал» билан амалдаги шартномаси бор, у келаси ёзда тугайди. Эслатиб ўтамиз, Пепе Рейна 2005 йилдан 2013 йилгача «Ливерпул»да ўйнаган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.