Неймар рекорди янгиланиши мумкин

Неймар рекорди янгиланиши мумкин

Саудия Арабистонининг «Ал-Иттиҳод» клуби «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳни рекорд даражадаги пул эвазига сотиб олишга тайёр.

CBS Sports хабарига кўра, «Ал-Иттиҳод» Салоҳ учун «Ливерпуль»га 162 миллион доллар (150 миллион евро) таклиф қилишга тайёр. Бу суммадан «Ливерпуль» 108 миллион доллар олиши кафолатланган, яна 54 миллион доллар эса вингер учун бонус сифатида тўланади. Клуб мисрлик футболчини ўзининг асосий трансфер мақсади деб билади ва бу трансферни Саудия Арабистонидаги ёзги трансфер ойнаси ёпилгунича, яъни 20 сентябргача якунлашга умид қилмоқда. Қайд этилишича, келишув амалга ошса, «Ал-Иттиҳод» аввалроқ Неймарни 97 миллион доллар эвазига сотиб олган «Ал-Ҳилол» ўрнатган лига рекордини янгилайди. Хабар қилинишича, «Ал-Иттиҳод» «Ливерпул»га 100 миллион доллардан кўпроқ таклиф қилган, бироқ клуб Салоҳни бу ёзда сотиш нияти йўқлигини айтган. Ўз навбатида 31 ёшли вингер ушбу трансферга қизиқмоқда ва бу ҳақда «Ливерпуль» раҳбариятини хабардор қилган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.