АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«Марсел»да гўё иккинчи ёшлик даврини бошлаган Пьер-Эмерик Обамеянг ЕЛ 1|8 финалига ўтиш ўйини жавоб баҳсида «Шахтёр» (Донецк) дарвозасини нишонга олди ва...
Франция жамоасининг 3:1 ҳисобидаги ғалабасига катта ҳисса қўшди. Шу тариқа «Марсель» курашни давом эттирадиган бўлди, габонлик ҳужумчининг ўзи эса турнир тарихидаги бош тўпурарга айланди.
ЕЛ доирасидаги 56-ўйинида 31-голини расмийлаштирган Пьер-Эмерик Обамеянг турнир тарихидаги тўпурарлар рўйхатида Радамель Фалькаодан ўзиб кетди. Алоҳида таъкидлаш керак, колумбиялик ҳужумчи 30та голни атиги 31та ўйинда тўплаганди. Қолаверса, шундан 29та учрашув атиги 2 мавсум (2010|2011 ва 2011|2012)га тўғри келган. Эслатма, Фалькао ўша мавсумлар тегишлича «Порту» ва «Атлетико» билан ЕЛ бош совринини қўлга киритганди. Қолаверса, турнирнинг муайян мавсумида кўп гол уриш бўйича 2та юқори натижа ҳам айнан колумбияликка тегишли: мавсум-2010|2011 - 17та ва мавсум-2011|2012 - 12та.
Фалькао шунингдек, турнирда 3 марта «хет-трик» қайд этган - ушбу индивидуал рекорди ҳали-вери янгиланмаса керак. Обамеянгда эса жорий мавсум якунигача колумбияликнинг лоақал иккинчи натижасини такрорлаш имкони бор. Габонлик ҳисобида айни пайт 7та гол бор, кейинги рақиб эса - «Вильярреал».
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789