АПЛда Рэшфорд ва Артета энг яхшилар!

АПЛда Рэшфорд ва Артета энг яхшилар!

«МЮ» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд жорий мавсумда иккинчи марта АПЛ томонидан ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

25 ёшли англиялик ҳужумчи январь ойидаги 4 ўйинда жамоаси билан 2 ғалаба ва бир дуранг ва мағлубият қайд этиб, «Манчестер Сити» ва «Арсенал» дарвозасини ишғол этганди. Рэшфордан ташқари, январь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга Дэн Берн («Ньюкасл» - 3 ўйинда 1 ғалаба, 2 дуранг), Бреннан Жонсон («Ноттингем Форест» - 2 ғалаба, 2 дуранг, 2та гол ва 2та ассист), Риёд Маҳрез («Манчестер Сити» - 3 ғалаба, 1 мағлубият, 3та гол ва 2та ассист), Солли Марч («Брайтон» - 2 ғалаба, 1 дуранг, 3та гол ва 1та ассист), Давид Райя («Брентфорд» - 2 ғалаба, 1 дуранг, 2та ўтказиб юборилган гол ва 11та сейв), Букайо Сака («Арсенал» - 2 ғалаба, 1 дуранг, биттадан гол ва ассист) даъвогарлик қилганди. Эслатиб ўтамиз, аввалги ойда «Арсенал» ярим ҳимоячиси Мартин Эдегор ойнинг энг яхши ўйинчисига айланганди. Рэшфорд эса сентябрь ойи якунларига кўра ҳам ой лауреатига айланганди. Маркус жорий мавсум клуби сафида жами 29 ўйинда 17та голга муаллифлик қилган.

Шунингдек, «Арсенал» бош мураббийи Микель Артета ой лауреати деб топилди. Лондонликлар ўтган ойда 3 ўйинда 2 ғалаба ва бир дуранг қайд этган. Соврин учун Артетадан ташқари яна 4 нафар мутахассис жой олганди. Булар - Стив Купер («Ноттингем Форест» - 2 ғалаба, 2 дуранг), Роберто Де Зерби («Брайтон» - 2 ғалаба, 1 дуранг), Унаи Эмери («Астон Вилла» - 3 ғалаба, 1 дуранг) ва Томас Франк («Брентфорд» - 2 ғалаба, 1 дуранг) сингари мутахассислар жой олган. Маълумот учун, ўтган ойда ҳам «Арсенал» устози Микель Артета ойнинг энг яхши мураббийи деб топилганди. Лондон клуби 50 очко билан АПЛда пешқадамлик қилмоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.