Рики Пуч МЛСга йўл олмоқда

Рики Пуч МЛСга йўл олмоқда

«Барселона» ва «Лос-Анжелес Гэлакси» ярим ҳимоячи Рики Пуч трансфери бўйича келишувга эришишди.

22 ёшли испан янги клуби билан 3 йиллик шартнома имзолайди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди. Манбага кўра, томонлар ҳозирча ҳужжатларни имзолашгани йўқ, бироқ зарур бўлган ҳамма нарсани келишиб олишган. Пуч «Барселона»да 2014 йилдан бери тўп тепади. У асосий жамоада 56 ўйинда 2та гол урган ва 3та голга ассистентлик қилган. Томонлар ўртасидаги келишув 2023 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.