Родри ўрнини Риччи эгаллайди

Родри ўрнини Риччи эгаллайди

«Манчестер Сити» «Торино» ярим ҳимоячиси Самуэле Риччига қизиқмоқда.

Бунга Родрининг жароҳат олгани ва испаннинг мавсум сўнггига қадар сафдан чиққани сабаб бўлган. Агар «шаҳарликлар» ўз етакчиларидан бирининг ўрнини тўлдиришга қарор қилса, Риччи бу жой учун асосий мақсадлардан бири бўлади. Қайд этилишича, итальян камида 30 млн. фунтга тушади. «Торино» Риччини мавсум ўртасида, айниқса жамоанинг формасидан келиб чиқсак, сотишни хоҳлаши қийин масала. Самуэе жорий мавсум «А» Серия доирасидаги 5та ўйинда, Италия терма жамоаси сафида 2та баҳсда майдонга тушди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.