Скотт Мактоминей: "Наполи" чақируви ичимга ўт солди"
«МЮ»га сиғмаган Скотт Мактоминей «Наполи» сафига қўшилганидан кейин илк интервьюни Неаполь шаҳри расмий каналига берди ва унда ўз танловини тушунтириб берди:
Бразилиялик вингер Родриго Сильва де Гоис яқинда «Реал Мадрид» билан шартномаси муддатини 2028 йилгача узайтирди.
22 ёшли иқтидор соҳиби барча ҳужжатлар расмийлаштирилганидан кейин клуб телевидениеси меҳмони бўлди ва кўпчиликни қизиқтирадиган бир қатор саволларга жавоб берди.
Шартнома муддати
- Ҳамкорлик вақтини чўзганимиздан бағоят мамнунман. Бу мен учун алоҳида кун, албатта. «Мадрид» билан шартнома тузиладиган залга қайтиш жуда ёқимли. Ёшлигимдан ҳамиша фақат «Реал»да ўйнашни орзу қилганман. Шундан экан, ўртадаги келишув янгилангани менга ўзгача хотиржамлик бағишлайди. Қачонки ушбу футболкани кийиб, майдонда машғулотга киришсангиз, «Реал Мадрид» нақадар буюк эканлигини чуқурроқ тушунасиз. Кейин ўзингизга беихтиёр пичирлайсиз: «Бўлди, шу клуб - менинг ҳаётим». Жамоа сафига қўшилган ҳам бир футболчи бундай ажиб туйғуни туйиши, барчасини ўз бошидан ўтказишини истардим.
«Реал»даги унутилмас лаҳза
- Албатта, Европа Чемпионлар Лигаси ярим финалида «Манчестер Сити»га қарши кечган ўйинда урган иккинчи голимни ҳеч қачон унутмайман. Ўша лаҳза хотирамда абадий яшайди.
Тажрибали ижрочилар маслаҳатлари
- Айниқса, Лука Модричдан миннатдорман, у ҳар доим ўринли маслаҳатлари билан ёрдам беради. Асосийси, ўртамизда ажойиб муносабатлар шаклланган. Дейлик, етарли ўйин амалиётисиз қолганимда, Лука чинакамига қўллаб-қувватлади, ишлашда давом этишим зарурлиги ва вақтим келишини уқтириб турди тез-тез. Унинг самимий сўзлари ҳақиқий далда бўлиб, ўзимга келдим ва ҳар куни кучли иштиёқ билан шуғуллана бошладим. Мана, айтганидек, вақтим ҳам келди. Яъни мунтазам ўйнай бошладим, голлар уришни ҳам пайсалга солмадим. Қисқаси, жамоанинг муҳим мурватига айландим, менимча.
Кучли мотивация
- Доимий одат бўйича ҳар куни уйдан бахтиёр ҳолда, кучли ғайрат билан чиқаман. Бинобарин, «Реал»да шуғуллананишнинг ўзи завқ беради мислсиз. Хуллас, бу мен учун энг катта мотивация ҳисобланади.
Орттирилган тажриба
- Бу ерда аввало, ҳеч қачон олдиндан қўл кўтармаслик, таслим бўлмасликни ўргандим. Майдонда ҳам ҳар доим охиригача курашаман. «Реал» таъминлаган энг катта тажриба - шу.
Флорентино Перес шахси
- Чин феномен ва ўзига хос инсон. У ҳаммамиз билан тўғри мулоқот қилади. Жумладан, менга ҳам ҳар доим яхши гаплар айтади. Раҳбардан ижобий фикр эшитиш эса жуда муҳим. Умуман, Перес ҳаётим ва фаолиятимда катта роль ўйнаган инсон, унга ҳурматим баланд.
8та совриндан коллекция
- Клуб билан имкони бор барча совринларни ютишни орзу қилганман, лекин, тўғриси, бунга атиги 4 йил ичида эришиш мумкинлигини ўйламагандим ҳам. ЧЛ - махсус турнир, унда зафар қучиш кўпроқ вақт талаб этишини билардим. Тушунарлики, барча совринларни қўлга киритишга улгурганимдан фахрланаман. Энди эса ҳар бирини қайта-қайта ютишни хоҳлайман.
Винисиус билан шериклик
- Бразилиядан «Мадрид»га деярли бир вақтда келдик ва иккимиз ҳам жуда ёш эдик. Кейин биргаликда ўз ҳикоямизни ёза бошладик. Жумладан, ЧЛда ғалаба нашидасини сурдик, имкони бор барча совринларни бирма-бир қўлга киритдик. «Реал» футболкаси ҳар иккимизни машғулотларни изчил давом эттириш ва бор куч билан ўйнашга ундайди. Дўстингиз ёнида ва у билан бирга юқорига интилиш - алоҳида бахт. Винига акамдек қарайман, биргаликда янада ўсишдан умидворман.
«Реал» даражаси
- Футбол оламида «Реал Мадрид»дан каттароқ клуб йўқ. Бу ерда ҳаммаси энг юқори даражада. Оддий айтганда, «Қироллик клуби» бошқаси билан таққосланмайди асло.
Ўзгаришлар моҳияти
- Ҳар жиҳатдан ўзгарганим - айни ҳақиқат. Ҳозирда ўз салоҳиятимга ишончим мустаҳкам, ўзимни анча кучли ҳис қиляпман. Шунингдек, жамоадошларимга ҳам ишонаман. Яна ҳам жисмонан, ҳам техник томондан анча яхшиландим.
Оила ёндашуви
- Отам ҳар доим айнан «Реал»да ўйнаш орзусида шуғулланганимни яхши билади. Голларим, ютуқларим унда кучли ҳис-туйғулар уйғотиши тайин. Шартномам муддатини узайтирганим ҳам отамга кўтаринкилик бағишлайди, албатта. Асосийси, у мен билан фахрланади ва бундан бахтиёрман.
«Бернабеу»даги мухлислик
- Таърифлашга тил ожиз. Ҳар сафар «Бурнабеу» майдонига тушиш арафасида мени фаолиятимдаги яна бир алоҳида лаҳза кутаётганини теран англайман. Мухлислар бизни охиригача қўллаб-қувватлаб, қўшимча куч бағишлашади. Бунақасини ҳис қилиш ва нималарни назарда тутаётганимни тушуниш учун шунчаки, «Реал» либосини кийиш, «Бернабеу» майдонига тушиб, ўйнаб кўриш керак. Ҳа, биргаликда катта тарих эгаларимиз...
М.ПЎЛАТОВ тайёрлади
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
«МЮ»га сиғмаган Скотт Мактоминей «Наполи» сафига қўшилганидан кейин илк интервьюни Неаполь шаҳри расмий каналига берди ва унда ўз танловини тушунтириб берди:
- Лионель Месси Америка кубоги финалини ўтказиб юбормаслиги учун унга сариқ карточка кўрсатмаганман ва эвазига футболкасини сўраганман - бу чилилик 59 ёшли собиқ ҳакам Карлос Чандиянинг кутилмаган иқрори
- Афсуски, ҳатто футболдан ташқарида ҳам кўп чекаман, жуда кўп. Янги мавсум бошланиши билан футболга қайтиш истагим янада кучайди...
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789