La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, Рим клуби хўжайинлари БАА чемпионати пешқадами «Шабоб Ал Аҳли» устози Пауло Соузанинг атрофидагилар билан мулоқот қилишган. Бироқ португалиялик мутахассис учун товон пули тўлаш зарурати туфайли бошқа вариантлар ҳам ўртага ташланган. «Рома» раҳбариятига «Челси»нинг собиқ ярим ҳимоячиси ва бош мураббийи Фрэнк Лэмпард ҳам тавсия қилинди. Шунингдек, номзодлар қаторида Роберто Манчини, Массимилиано Аллегри, Маурицио Сарри, Грэм Поттер ва Эдин Терзич номлари ҳам алохида зикр этилган. Манбада айтилиша, мавсум бошида истеъфога чиқарилган Даниэле Де Россини қайтариш кўзда тутилмаган. «Рома» айни пайтда А Серияда ўтказилган 11 учрашувдан сўнг 13 очко жамғариб, турнир жадвалида 12-ўринни эгаллаб турибди.