Роналдиньо: “Месси давом этиши керак”

Роналдиньо: “Месси давом этиши керак”

Роналдиньо Лионел Мессининг ЖЧ-2022даги муваффақияти ҳақида гапирди.

Аргентина терма жамоаси финалда Францияни мағлуб этиб (3:3, пен. 4:2) турнир ғолибига айланди.

“Унинг жаҳон чемпионатидаги ғалабасидан жуда хурсандман. У буни жуда кутди.

Тўғриси, уни ҳеч ким "Барса"дан ташқарида тасаввур қилмаган, аммо футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Энди у давом этиши керак”, деди “Барселона” ва Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси RAC1 нашрига.