Роналду «Ал-Наср»га ўтиб, ЖЧ-2030 элчиси бўлади

Роналду «Ал-Наср»га ўтиб, ЖЧ-2030 элчиси бўлади

Криштиану Роналду Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клуби билан 2030 йилга қадар шартнома имзолайди, дея хабар бермоқда Marca.

Қайд этилишича, Ар-Риёд клуби билан келишувга кўра, 37 ёшли форвард икки мавсум жамоа сафида тўп суради. Шундан сўнг Саудия Арабистони, Миср ва Греция биргаликда қабул қилиш учун ариза топширмоқчи бўлаётган ЖЧ-2030 элчисига айланади. Ушбу турнирни Испания ва Португалия ҳам биргаликда қабул қилишни режалаштирган. Манба хабарига кўра, Роналду ва унинг оиласи Ар-Риёддаги шароит ва муҳит билан танишгач, тез орада аниқ қарорга келиши кутилмоқда. Криштиану олдида ҳозирча «Ал-Наср»дан бошқа расмий таклиф йўқ. Аввалроқ, араб клуби ҳужумчи учун йиллик 200 миллион доллар маош беришга тайёр экани ҳақида хабар берилганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.