Роналду «Барса»га ўтадими?

Роналду «Барса»га ўтадими?

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналду Испания чемпионатига қайтиши мумкин, деб хабар беради The Sun.

Манбага кўра, 37 ёшли португалияликнинг агенти Жорже Мендеш «Барселона» раҳбарияти билан музокара ўтказган. Аввалроқ, Мендеш футболчини «Челси» ва «Бавария»га таклиф қилгани ҳақида хабар берилганди. Роналду 2009 йилдан 2018 йилгача «Реал»да ўйнаб, Мадрид клуби билан бирга икки карра Испания чемпиони ва мамлакат кубоги соҳибига айланди, шунингдек, 4 марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди. Жорий мавсумда Роналду АПЛда 7 ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.