Курашга Италия ҳам қўшилди
Италия 2029 йилги аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш учун номзодини расман эълон қилди.
Машҳур нашрнинг бу йилги рейтингида Роналду етакчиликни қўлига олди.
Дунёга машҳур Forbes нашри дунёнинг энг кўп ҳақ тўланадиган спортилари рўйхатини эълон қилди. Ушбу рўйхатни Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» клуби футболчиси Криштиану Роналду бошқариб турибди. 2022 йилнинг 1 майидан, 2023 йилнинг 1 майига қадар Роналдунинг маош ва ҳомийлардан олган маблағи 136 млн. долларни ташкил қилган. Қуйида Forber талқини бўйича энг кўп ҳақ тўланадиган спортчилар ўнталиги билан танишинг:
1. Криштиану Роналду (футбол, «МЮ» / «Ал-Наср») - 136 млн. доллар (спортда - 46 млн., спортдан ташқарида - 90 млн.);
2. Лионель Месси (футбол, «ПСЖ») - 130 (65+65);
3. Килиан Мбаппе (футбол, «ПСЖ») - 120 (100+20);
4. Леброн Жеймс (баскетбол, «Лейкерс») - 119,5 (44,5+75);
5. Сауль Канело Альварес (бокс) - 110 (100+10);
6. Дастин Жонсон (гольф) - 107 (102+5);
7. Фил Микельсон (гольф) - 106 (104+2);
8. Стефен Карри (баскетбол, «Голден Стэйт») - 100,4 (48,4+52);
9. Рожер Федерер (теннис) - 95,1 (0,1+95);
10. Кевин Дюрант (баскетбол, «Бруклин» / «Финикс») - 89,1 (44,1+45).
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
Италия 2029 йилги аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш учун номзодини расман эълон қилди.
Юлиан Рюэрссон «Боруссия» билан шартномасини узайтирди.
«Реал» Трент Александер-Арнольд трансфери устида иш бошлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789