Росс Баркли «Челси»ни тарк этди

Росс Баркли «Челси»ни тарк этди

28 ёшли ярим ҳимоячи Лондон клуби билан томонларнинг ўзаро келишувига кўра шартнома бекор қилинганидан кейин эркин агентга айланди.

Англиялик футболчи 2021/22 йилги мавсумда АПЛда жамоа сафида 6 ўйинда майдонга тушиб, битта гол урган. Умуман, футболчи «кўклар» сафида 100та ўйин ўтказиб, 12 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган. Баркли «Челси»га 2018 йилнинг январида «Эвертон»дан келиб қўшилган эди. Трансфер суммаси 15 миллион фунтни ташкил қилди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.