Охирги тур олдидан пешқадам бўлиб турган «Динамо» сафарда «Краснодар»га имкониятни бой бериб, бронза медали билан кифояланди, «буқалар» эса 2-поғонага жойлашишди. Чунки «Зенит» ўз майдонида «Ростов» билан баҳсда ютқаза туриб, ғалабани ўз томонига оғдирди, олтин медални ҳам. Сергей Семак жамоаси қаторасига 6-марта, умумий ҳисобда эса 10-марта мамлакат чемпионига айланди. Айтганча, «Зенит» бош мураббийи чемпионлик тантаналаридан сўнг майдоннинг ўзида 5 йиллик янги шартнома остига имзо чекди.
*** «Зенит» кетма-кет ва умумий ҳисобда чемпион бўлиш борасида «Спартак»ка тегишли Россия рекордларини такрорлади.
*** «Зенит» устози Сергей Семак мураббийлик фаолиятида 11-совринини қўлга киритди. У шунингдек, Россия чемпионатида кетма-кет ғалаба қозониш бўйича мутлақ рекордчига айланди - 6 марта. Олег Романцев «Спартак» билан қаторасига 5 марта чемпионликка эришганди.
*** «Краснодар» ўз тарихида илк марта чемпионатнинг кумуш медалини қўлга киритди.
*** Максим Глушенков («Локомотив») РПЛ мавсуми давомида 16та голга ҳаммуаллифлик қилиб, бу борада Дмитрий Лоськов (мавсум-2003) ва Халк (мавсум-2015/2016) томонидан ўрнатилган рекордни такрорлади.
*** «Зенит» чемпион сифатида 1,09 млрд. рубль миқдорида мукофот пули олади. «Краснодар»га 948 млн. рубль тегса, «Динамо»нинг улуши 878 млн. рублга тенг. Умуман, РПЛ иштирокчиларига жами 9,258 млрд. рубль бўлиб берилади.