Жарликдаги жавоҳир
Жаҳоннинг энг қиммат футболчиси мақомидаги Неймар Мессидан 5, Роналдудан роппа-роса 7 ёшга кичик.
Эрлинг Холанд атиги 24 ёшида Норвегия миллий жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланиб олди.
У 1934 йилдан буён «қимирламай» келган рекордни қулатди. Европа Миллатлар лигаси гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган Словения термасига қарши баҳсда «дубл»га эришган «маҳлуқ» аввалига Норвегия термаси тарихидаги энг яхши голеадорга тенглашди, кейин ундан ўзиб кетди. Мамлакат бош жамоаси либосидаги атиги 36та ўйинда 34та гол - бу буюк тўпурарликдан кичик тасвир!
Эрлинг Холанд рекорд марраси сари юришда атиги 5 йилдан сал кўпроқ вақт сарфлади. Маълумот учун, «Манчестер Сити» ҳужумчиси Норвегия термасидаги дебютини 2019 йилнинг сентябрь ойида нишонлаганди. Тўғри, у бу оралиқда мамлакат бош жамоаси билан бирор катта турнирга боргани йўқ, лекин ЕМЛ, ЖЧ|ЕЧ саралаши ва расмий ўртоқлик ўйинларида жуда самарали ҳаракатланди. Рақамларда айтсак, 34та гол учун майдонда жами 2905 дақиқа тўп сурди. Рекорд маррасига қадар Эрлинг терма жамоа сафида ўртача ҳисобда ҳар 85 дақиқада 1та гол ҳосил қилди. Қаранг, 1та ўйин вақтидан озроқ муддатда 1та гол. Фантастика. Таққослаш учун келтирсак, Россия миллий жамоасининг бош тўпурарлари - Артём Дзюба ва Александр Кержаков ҳисобида 30тадан гол бор. Улар бунинг учун тегишлича 55 ва 90та ўйин сарфлашган. Жаҳон миллий жамоалари тўпурарлари рейтинги етакчиси Криштиану Роналду эса Португалия миллий жамоаси рекордчиси Педру Паулета («ПСЖ» афсонаси 29 ёшида 47та голга эга эди)дан ўзиб кетиш йўлида нақ 110та ўйинда майдонга тушган. Лионель Месси бўлса, Аргентина терма жамоаси либосидаги 112-ўйинида Габриэль Батистута рекорди (56та гол)ни янгилаган. Лео ўшанда 29 ёшда эди.
Яна бир ажабланарли томони, Норвегия терма жамоаси рекорди дейлик, Оле-Гуннар Сульшер ёки Жон Карьюга эмас, ҳатто Туре-Андре Флуга ҳам тегишли эмасди. Диққат қилинг, ўтган асрнинг 30-йилларида ўйнаган Йорген Юве бош тўпурар мақомида жуда узоқ юрди. Камтарин «Люн» клуби собиқ ҳужумчисининг Норвегия термасидаги якуний статистикаси: 45та ўйинда 33та гол. Лекин у 33та гол маррасини Эрлинг Холанд суръатидан ҳам тезроқ забт этган - айнан 5 йил ичидаги атиги 30та ўйинда. Юве ўша даврнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири ва шунчаки, ўта истеъдодли инсон саналган. Ҳар ҳолда, у Базелда маҳаллий жамоа шарафини 1 йил ҳимоя қилиш асносида ҳуқуқшунослик бўйича ўқиган, фаолиятини эса 32 ёшида якунлаб, кейинчалик спорт журналистикаси билан шуғулланган. Йорген Юве Мюнхен Олимпиадасига терма жамоа сардори (бронза медали совриндори бўлган) ва журналист сифатида борган, иккинчи жаҳон урушида қатнашган ва 1948 йили 2 ҳафтача «Мольде» клубини бошқарган. Мана, Юве рекорди 90 йил сақланиб турди, ҳатто Йоргеннинг ўзидан 41 йил кўп умр кўрди. Эрлинг Холанд эса атиги 5 йилда шундай «абадий» натижани йўққа чиқарди.
Изоҳ: Эрлинг Холанд ноябрь ойида Европа Миллатлар лигаси 5-6-турларидан ўрин олган 2та ўйинда яна 4та гол уриб, ўзига тегишли рекордни 4 марта янгилади. Хуллас, 24 ёшли футболчи буёғига ҳар бир голи билан Норвегия терма жамоаси рекордини янгилаб бораверади.
А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади
Жаҳоннинг энг қиммат футболчиси мақомидаги Неймар Мессидан 5, Роналдудан роппа-роса 7 ёшга кичик.
Катта мақсадларга эришишни ният қилган ҳар қандай инсоннинг умр йўлларида турли паст-баландликлар, қийинчилик ҳамда машаққат, йиқилмоқ ва турмоқ мужассам.
Жорий мавсумда топ-лигалардаги тўпурарлар баҳсида асосан таниқли снайперлар ҳукмронлик қилишмоқда.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789