ЕЧЛ, 1-тур: «Барса»да мағлубият, «Арсенал»да дуранг, «Байер» ва «Атлетико»да ғалаба....
Хабарингиз бор, кеча оқшомда Европа Чемпионлар Лигасида ҳам 1-тур учршувлари якунланди
Италия А Серияси 34-тури доирасидаги марказий ўйин Римда бўлиб ўтди.
«Рома» мухлислари қаршисида «Интер»ни қабул қилиб, мағлубият аламини тотиб кўрди. Шу тариқа, «Интер» 63 очко билан 4-ўринга қайтди. 3-ўриндаги «Юве»да ҳам шунча очко бор. «Рома» эса 58 очко билан 7-ўринда қолди ва ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш учун имкониятини кескин пасайтириб юборди.
«Сан-Сиро»даги баҳсда эса Беннасер ва Эрнандеснинг голи миланликларга Рим клуби устидан муҳим ғалабани келтирди – 2:0.
Демак, «Милан» 61 очко билан «Интер»ни ортда қолдириб, ҳозирча 4-ўринга кўтарилган бўлса, «Лацио» 64 очко билан 2-ўринда бормоқда.
Лигада қолиш учун курашаётганлар жамоалар тўқнашувида эса «Кремонезе» «Специя»дан устун келиб, интригани кучайтирди. Меҳмонлар сафида ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов тўлиқ ўйин ўтказди.
Алал-оқибат, «Кремонезе» очколарини 24тага етказиб олди. «Специя» (27) ҳозирча 17-ўринда, аммо ортидан «хавфли ҳудуд»дагилар деярли етиб олди.
А Серия. 34-тур
РОМА – ИНТЕР- 0:2 (0:1)
Голлар: 0:1 – 33 Димарко, 0:2 – 74 Лукаку.
Рома – Руй Патрисиу, Манчини, Рожер, Кристанте, Спинаццола, Залевски, Матич, Пеллегрини, Камара, Бове (Дибала, 72), Белотти (Абраҳам, 75).
Интер – Онана, Думфрис (Белланова, 60), Дармиан, Ачерби, Бастони, Димарко (де Врей, 71), Брозович, Чалханўғлу (Мхитарян, 71), Барелла (Гальярдини, 82), Корреа (Мартинес, 60), Лукаку.
Огоҳлантиришлар: Манчини (27), Пеллегрини (58), Мартинес (65), Спинаццола (77), Гальярдини (84).
МИЛАН – ЛАЦИО 2:0 (2:0)
Голлар: 1:0 – 17 Беннасер, 2:0 – 29 Эрнандес.
Милан – Меньян, Калабрия (Калулу, 46), Кьер (Тиав, 46), Томори, Эрнандес (Балло-Туре, 80), Крунич, Беннасер, Тонали, Рафаэл Леау (Салемакерс, 11), Жуниор Мессиас, Жиру (Ребич, 69).
Лацио – Проведель, Марушич (Ладзари, 56), Романьоли, Казале, Хюсай (Пеллегрини, 68), Луис Альберто, Милинкович-Савич (Башич, 68), Маркос Антонио, Фелипе Андерсон, Дзакканьи (Педро, 56), Иммобиле (Канчельери, 81).
Огоҳлантиришлар: Романьоли (20), Марушич (24), Калабрия (42), Казале (60), Пеллегрини (88), Тиав (89).
КРЕМОНЕЗЕ — СПЕЦИЯ 2:0 (1:0)
6 май, «Жованни Дзини»
Голлар: Чиофани (41), Васкес (77).
Кремонезе – Карнезекки, Феррари (Кирикеш, 66), Лочошвили, Васкес, Валери, Серникола, Мейте, Кастаньетти (Бенасси, 66), Гальдамес, Чиофани (Афена-Гьян, 89), Окереке (Буонаюто, 90).
Специя – Дронговски, Амьян, Ампаду, Висьневски, Николау (Реца, 54), Экдаль, Бурабия (Нзола, 53), Эспозито (Коваленко, 78), Агудело (Ципот, 78), Гьяси (Верде, 61), Шомуродов.
Огоҳлантиришлар: Агудело (76), Ампаду (79).
7 май
АТАЛАНТА - ЮВЕНТУС
ТОРИНО - МОНЦА
НАПОЛИ - ФИОРЕНТИНА
ЛЕЧЧЕ - ВЕРОНА
8 май
УДИНЕЗЕ - САМПДОРИЯ
ЭМПОЛИ - САЛЕРНИТАНА
САССУОЛО - БОЛОНЬЯ
Хабарингиз бор, кеча оқшомда Европа Чемпионлар Лигасида ҳам 1-тур учршувлари якунланди
Одатдагидек ФИФА миллий термаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.
Германиянинг «Бавария» клуби футболчиси Леон Горецка жамоани тарк этиш ҳақида ўйламоқда. Футболчи ўйин вақти камлигидан норози.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789