Унга кўра, «Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес «А» серия-2023/24 мавсумининг энг яхши ўйинчиси деб топилди. 26 ёшли аргентиналик ҳужумчи жорий мавсум 33 ўйинда 24та гол ва 6та ассистга эришди. «Интер» эса чемпионликни қўлга киритди. «Интер» устози Симоне Индзаги эса мавсумнинг энг яхши мураббийига аталган совринга эга чиқди. Миланликлар италиялик мутахассис қўл остида бу мавсум чемпионликни қайтара олишди. «Интер»нинг яна икки футболчиси ўз позициясида «А» сериянинг энг кучлиси сифатида тан олинди. Ҳоқон Чалхонўғли лига томонидан якунланган мавсумнинг энг яхши ярим ҳимоячиси, Алессандро Бастони эса энг яхши ҳимоячиси деб топилди. Энг яхши ҳужумчи сифатида «Ювентус»дан Душан Влахович эътироф этилди. «Монца»дан Микель Ди Грегорио энг яхши дарвозабонга айланди. «Болонья» форварди Жошуа Зиркзее 23 ёшгача бўлганлар орасида энг яхши футболчи деб топилди.