АЧК, 2-тур. Роналдудан гол, Бензема ҳам чакки эмас...

АЧК, 2-тур. Роналдудан гол, Бензема ҳам чакки эмас...

Кеча Ар-Риёднинг 2-рақамалди жамоаси «Ан-Наср» клуби ҳам Араб чемпионлар кубоги 2-турида ғалабага эришди. 

Туниснинг «Монастир» клубига қарши кечган ўйинда саудияликлар йирик ҳисобда зафар қучишди. Хусусан, жамоа сардори Криштиану Роналду 74-дақиқада пойтахтликларнинг 2-голига муаллифлик қилди.  
Шундай қилиб, «Ан-Наср» 2-турдан кейин «C» гуруҳида 4 очко билан тўплар нисбатига кўра пешқадамлик қилмоқда. 
Араб чемпионлар кубоги. 2-тур
«МОНАСТИР» ТУНИС – «АН-НАСР» – 1:4
Голлар: 0:1 – Талиска (42), 1:1 – Лажами (66, автогол), 1:2 – Роналду (74), 1:3 – Ал-Амри (88), 1:4 – Ал-Алива (90).
«Ан-Наср»: Ал-Ақиди, Ал-Ғанам (Ал-Алива, 46), Мадо (Ал-Амри, 78), Лажами, Теллес (Конан, 81), Брозович, Секо Фофана, Ал-Ғаннам, Ғариб (Ал-Ҳайбари, 90+2), Талиска (Ал-Ҳассан, 90+1), Роналду.
***
Айтганча, ўтган куни «Ал-Иттиҳод» клуби эса Араб чемпионлар кубоги 2-турида Туниснинг «Сфаксьен» жамоасидан устун келган эди. Учрашувнинг 63-дақиқасида Карим Бензема томонидан киритилган ягона гол Жидда клубига турнирдаги иккинчи ғалабани келтирди. Француз дебютида ҳам жамоасига 3 очко келтирганди. Шу тариқа, «Ал-Иттиҳод» 6 очко билан «А» гуруҳида пешқадамга айланиб, кейинги босқичга йўлланма олди.

Араб чемпионлар кубоги. 2-тур
«АЛ-ИТТИҲОД» – «СФАКСЬЕН» – 1:0
Гол: Бензема, 63.