Сергей Лушчан: “Футболчилар қаерни хоҳлашса, ўша ерга интилишади”
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
Гап-сўзларга қараганда, бизда мусобақалар регламенти токи ФИФА талаблари ва ўйин қоидаларига мувофиқлаштирмас, испаниялик мураббийлар эса мамлакатимизда ишлашнинг барча нозик томонларини ўрганишмас экан,
Испания футбол федерацияси уларга Ўзбекистон клубларида ишлашни тақиқлаб қўймоқчи экан. Аввалига «Сурхон»нинг испаниялик мураббийларидан бирини захира ўриндиғида планшетдан фойдалангани учун дисквалификация қилишди. Энди эса «Металлург»нинг испаниялик мураббийи асосий вақтда фойдаланилмаган захира имкониятини «овертайм»га нега кўчиролмаслигини тушунмаяпти. Бу испанияликлар ғалати-да. Мамлакатимизга келишяпти ва барчаси ўзлари одатланганидек бўлишини исташяпти...
***
- Агар Рўзиқул Бердиев ҳақ бўлса, яъни VAR тизими ўйин вақти чиндан ҳам, ўчиб қолган, бу ҳақда мураббийга ҳеч ким хабар бермаган бўлса, бу ФИФА талабларининг бузилишидир. Қоидага кўра, тизим ишламай қолган ҳолатларда рефери буни жамоалар сардорларига айтиши, захира ҳаками мураббийлар ҳамда комиссарни хабардор этиши керак. У эса ўз навбатида, стадион диктори тегишли маълумот беришини таъминлаши даркор. Демак, Қаршида VAR чиндан ҳам ўчиб қолган ва ҳакамлар талабларни бузишган ёки тизим ишлаган, аммо улар Бердиевни алдашган. Бир қарашда, бу ҳакамликни ташкил этишдаги муаммолар ҳақида гапириш, лоақал нима бўлганини муҳокама қилиш учун яна бир сабабдек. Аммо бугунги кунда ҳакамлик корпусини ким бошқараётганини инобатга олсак, катта эҳтимолки, вазият шунчаки, ёпилади...
Алишер НИКИМБАЕВ, «Футболиум»
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
Анчелотти "Леганес"га қарши ўйинни "Ливерпуль" билан бўладиган учрашувга тайёргарлик сифатида кўрмоқда.
Жуд Беллингем Испания футболчилар ассосацияси томонидан Ла Лигада 2023/24 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789