Агер 40 миллиондан камига сотилмайди

Агер 40 миллиондан камига сотилмайди

«Ренн» клуби етакчи ҳимоячиси Наиф Агер билан 40 миллион евродан кам бўлмаган маблағ эвазига хайрлашади, деб хабар беради Get Football French News.

Олдинроқ марокашлик марказий ҳимоячига «Вест Хэм» қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Қайд этилишича, 26 ёшли ҳимоячининг трансфери бўйича музокаралар юқори босқичда ва футболчи инглиз клубига ўтиши яқин орада якунига етиши мумкин. Наиф ўтган мавсумда Франция чемпионатининг энг яхши ҳимоячиларидан бири бўлди. У 2020 йилда «Дижон»дан 4 миллион евро эвазига трансфер қилинган ва «Ренн» сафида 80та ўйин ўтказган. Марокашлик ҳимоячи ўтган мавсумда барча мусобақаларда 40та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 3та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt Агерни 12 миллион еврога баҳоламоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.