Андрей Пятницкий: «Бирор унвонга эришмоқчиман. Ундан камига рози эмасман»
Сўнгги йилларда футболчилик фаолиятини хорижда якунлаб, мураббийлик тажрибасини баҳам кўриш мақсадида кўпчилик юртдошларимизнинг Ўзбекистонга қайтаётганини кузатиш мумкин
Жорий мавсум ЕЛ финалига чиққан Германиянинг «Айнтрахт» клуби эгаларидан бири - логистика билан шуғулланувчи компания таъсисчиси асли ўзбекистонлик Козим Арипов.
Маълум бўлишича, у бугунги кунда собиқ дарвозабон Кевин Трапп қатори Франкфурт клубининг тўлақонли эгаларидан бири ҳисобланади. Эслатма, «Айнтрахт» 19 май куни Севильяда ЕЛ кубоги учун Шотландиянинг «Рейнжерс» клубига қарши майдонда тушади.
***
«Рома» Италия «А» серияси 36-тур ўйинини Флоренцияда «Фиорентина»га қарши ўтказиб, 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Афсуски, жамоа ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳамон айтарли амалиётсиз қолмоқда. Жозе Моуриньо бу сафар Ўзбекистон миллий жамоаси вакилини атиги 90-дақиқада майдонга туширди.
***
Ҳамюртимиз Жасур Яхшибоев Молдованинг «Шериф» клуби билан хайрлашди. Буни Тирасполь клуби мураббийи Юрий Вернидуб sports.uz сайтига берган интервьюсида маълум қилди: «Жасурнинг кетиши билан боғлиқ масала тўлиқ ошкор қилинмади. Футболчи жамоани тарк этишни истади, бунга қаршилик қилмадик. Бор гап шу». Маълумот учун, Жасур «Шериф» сафида 14та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришдан ташқари, 3та самарали узатма муаллифига айланди.
***
Тожикистон суперкубоги учун «Истиқлол» ва «Хўжанд» ўртасида кечган ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди. Унга 84-дақиқада «Истиқлол» клуби вакили Рустам Соиров муаллифлик қилди. Душанбе клуби сафидаги ҳамюртимиз Муҳаммад Исаев жароҳат туфайли қайдномадан ҳам четда қолди. «Хўжанд»даги легионерларимизга келсак, Фирдавс Абдусалимов тўлиқ 90 дақиқа тўп сурган бўлса, Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев 66-дақиқада захирадан майдонга тушди
Сўнгги йилларда футболчилик фаолиятини хорижда якунлаб, мураббийлик тажрибасини баҳам кўриш мақсадида кўпчилик юртдошларимизнинг Ўзбекистонга қайтаётганини кузатиш мумкин
Бир неча йил аввал Алексей Миранчук Бергамода ўзининг дастлабки ёрқин ўйинларини намойиш қила бошлаган...
Клаудио Раньери бошқарувидаги «Кальяри» ҳозирда «А» серияда қолиш йўлида «жон олиб, жон бермоқда», гўё.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789