Ҳакамлари жазога тортилишди: Насибуллаев 4 та ўйинга четлатилди, Асимов эса огоҳлантирилди...

Ҳакамлари жазога тортилишди: Насибуллаев 4 та ўйинга четлатилди, Асимов эса огоҳлантирилди...

Ўзбекистон футбол ассоциасияси Ҳакамлар қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган ўйинлардаги ҳакамлар ҳаракатлари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон футбол ассоциасияси Ҳакамлар қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган ўйинлардаги ҳакамлар ҳаракатлари кўриб чиқилди.

«СЎҒДИЁНА» – «ҚИЗИЛҚУМ» (Ўзбекистон Кубоги 1/4 финал)

2022 йил 2 сентябр куни Ўзбекистон кубоги 1/4 финал «Сўғдиёна» – «Қизилқум» учрашувининг бош ҳаками Шавкат Насибуллаев ва захира ҳаками Равшан Абдувоҳидов беллашув якунидан сўнг назоратчи томонидан қониқарсиз баҳога лойиқ кўрилган.

Ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра:
Шавкат Насибуллаевга нисбатан Суперлига ва Ўзбекистон Кубоги доирасида 4 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси;
Равшан Абдувохидовга интизом кодексининг 2.3 бўлимининг 1-бандига асосан такрорий паст натижа қайд этгани учун Суперлига ва Ўзбекистон Кубоги доирасида 3та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси қўлланилди.

«НАСАФ» – «ЛОКОМОТИВ» (Ўзбекистон Кубоги 1/4 финал)

2022 йил 3 сентябрь куни Ўзбекистон Кубоги 1/4 финал «Насаф» – «Локомотив» учрашувининг ҳакамлари Ғайрат Жўраев, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Абдурашид Худойберганов беллашувда хато ва камчиликлар кузатилган. Аммо назоратчи Зокир Қодиров томонидан бош ҳакам ва захира ҳакамига паст баҳо қўйилиб, ёрдамчи ҳакамлар баҳолари кўтариб кўрсатилган. Эксперт ҳакамлар комиссияси талабига кўра мазкур ҳолат бўйича тегишли чора кўриш сўралгани туфайли ҳакамлар қўмитаси томонидан ҳолат атрофлича муҳокама қилинди ва тегишли қарор чиқарилди.

Унга кўра:
Ғайрат Жўраевга нисбатан интизом кодексининг 2.3 бўлимининг 1-бандига асосан такрорий паст натижа қайд этгани учун Суперлига ва Ўзбекистон Кубоги доирасида 3та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси;
Санжар Шоюсуповга нисбатан огоҳлантириш ва жарима интизом чораси;
Алишер Усмоновга нисбатан огоҳлантириш ва жарима интизом чораси;
Абдурашид Худойбергановга нисбатан огоҳлантириш ва жарима интизом чораси;
Зокир Қодировга нисбатан огоҳлантириш ва жарима интизом чораси қўлланилсин.


«БУНЁДКОР» – «НЕФТЧИ» (Ўзбекистон Суперлигаси 18-тури)

2022 йил 8 сентябрь куни Суперлиганинг 18-тури доирасидан ўрин олган «Бунёдкор» – «Нефтчи» баҳсида бош ҳакам Азиз Асимов ва ёрдамчи ҳакам Артём Калинин назоратчи томонидан қониқарсиз баҳога лойиқ кўрилган.

Ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра:
Азиз Асимовга нисбатан огоҳлантириш интизом чораси;
Артём Калининга нисбатан 2та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси қўлланилсин», — деб ёзади UzFHM матбуот хизмати.