Ҳакими Мадридга қайтмоқчи, лекин...

Ҳакими Мадридга қайтмоқчи, лекин...

Ашраф Ҳакими «ПСЖ»ни тарк этиши мумкин.

Аввалроқ парижликлар 24 ёшли ўнг қанот ҳимоячисини ёзда яхши таклиф бўлиши билан сотиши мумкинлиги хабар қилинганди. Клуб Ашраф дўсти Килиан Мбаппега ёмон таъсир қилмоқда, деб ҳисоблайди. L'Equipe нашрининг ёзишича, Ҳакими ўзи тарбияланган «Реал»га қайтишни орзу қилади. Аммо ҳимоячининг «ПСЖ» билан шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган ва унинг Мадридга кетиши деярли имконсиз. Чунки клубнинг қатарлик хўжайинлари «қаймоқранглилар» билан музокарага киришмоқчи эмас. Бу мавсумда марокашлик футболчи «ПСЖ» сафида барча турнирларда 37та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 5та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.