АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«Тоттенхэм» дарвозабони Уго Льорис Франция миллий жамоасидаги фаолиятига нуқта қўйди, ваҳоланки, у яна бир неча йил бинойидек ўйнаши мумкин эди.
«Терма жамоа билан энг юқори нотада хайрлашишни маъқул кўрдим», - дея ўз қарорини изоҳлади 36 ёшли кипер. Льорис Франция миллий жамоасидаги дебютини 2008 йили нишонлаганди. У шундан буён 145та ўйинда иштирок этди ва 121тасида сардорлик боғичи билан майдонга тушди. ЖЧ-2022да эса Франция термаси либосидаги ўйинлари сони бўйича мутлақ рекордчига айланди. Умуман, Уго ўз миллий жамоаси сафида ЖЧ-2018 ва Европа Миллатлар Лигаси-2020|2021 ғолибига айланишдан ташқари, Евро-2016 ҳамда ЖЧ-2022да кумуш медаль совриндори бўлди. Чиндан ҳам, буюк сардор!
Франция термаси фахри. Уго Льорис якунига етган мундиалда Франция миллий жамоаси либосидаги ўйинлари сонини 145тага етказиб, бу борада афсонавий Лилиан Тюрамдан ўзиб кетди. Диққат қилинг, Уго 7та йирик турнирда Франция бош жамоаси асосий голкипери ролини бажарди. Яъни 2010, 2014, 2018 ва 2022 йиллардаги ЖЧ ҳамда 2012, 2016 ва 2020 йиллардаги Европа чемпионатида қатнашди.
Франция термаси рекордчиси. Уго Қатар мундиали чорак финалидан ўрин олган Англия термасига қарши ўйин (2:1)да миллий жамоа либосида 143-марта майдонга тушиб, бу борада мутлақ рекорд ўрнатди. У кейинчалик ярим финал ва финал ҳисобига маррани 145та ўйинга етказиб қўйди. 145та учрашув - бу шунчаки, рекорд эмас, яна мегабарқарорликнинг ёрқин намунаси ҳам. Дейлик, Льорис Франция миллий жамоаси гвардиячилари рўйхатининг юқори 15 қаторидаги ягона дарвозабондир. Фақат киперлар рўйхатига қарасак, ҳаттоки, машҳур Фабьен Бартез ҳам қаҳрамонимиздан анча орқада.
Франция термаси буюк сардори. Угонинг яна бир ноёб натижаси - Франция миллий жамоасига узоқ муддат сардорлик қилгани. Льорис бу борада фантастик кўрсаткичга эга - сардорлик боғичи билан 121та ўйин! У биринчи марта боғични 2010 йилнинг ноябрь ойида Англия термасига қарши кечган ўйинда қўлига таққанди. 2011 йилдан эса Уго «уч ранглилар»нинг алмаштирилмас сардорига айланди. Сардор мақомидаги 121та ўйинининг 54таси амалдаги бош мураббий Дидье Дешам даврига тўғри келди. Шуни инобатга олиб, кўпчилик Уго Евро-2024да ҳам Франция термасини сардор ролида майдонга бошлаб тушишини тахмин қилганди. Бироқ кипернинг ўзи бошқача қарор чиқарди...
Буюклар аро буюклик. Уго Қатар-2022да сардор сифатида икки марта жаҳон чемпиони бўлган ягона футболчига айланиши мумкин эди, бироқ насиб эмас экан. Ҳа, ҳозирча ҳеч ким жаҳон кубогини сардор мақомида икки бора боши узра баланд кўтарган эмас футбол тарихида. Уго Льорис нақадар буюк эканлигини кўрсатиш учун унинг натижаларини кўп йиллар давомида терма жамоалар шарафини ҳимоя қилган афсонавий дарвозабонларники билан таққослаш керак. Йўқ, дунёда қайси кипер энг зўри эканлигини аниқлаш учун эмас, албатта. Зеро, Льорисни Жанлуижи Буффон ёки Икер Касильяс каби буюк дарвозабонлардан устун қўйиш мантиққа зид. Лекин таҳлиллар кўрсатмоқдаки, Уго ҳам улар қаторида бўлишга тўла ҳақли.
БУЮК САРДОР
Уго Льорис Франция миллий жамоасини жами 121та ўйинда сардор ролида майдонга бошлаб тушди: илк марта 2010 йилнинг ноябрь ойида (Англия термасига қарши баҳсда), 2011 йилнинг сентябридан буён эса мунтазам равишда. Факт: Франция миллий жамоаси тарихидаги сардорлар орасида иккинчи юқори натижа эгаси - Дидье Дешам (54та ўйинда сардорлик қилган) Льорисдан деярли 2 баравар орқада.
Д.АЛИМОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789