АНА, ХОЛОС! 33 соатлик йўл учун 12 гол...

АНА, ХОЛОС! 33 соатлик йўл учун 12 гол...

Франция кубоги ажойиботи. Олдинроқ Франция кубогининг ўзига хос жиҳатлари ҳақида кўп ёзилган, гапирилган.

Бу турнир жаҳон клуб футболида энг катта масофани ўз ичига олгани билан ажралиб туради. Бинобарин, Франция колониялари (орол мамлакатлар) клубларига ҳам мамлакат кубогида иштирок этиш ҳуқуқи берилган.

Мана, Франция кубоги-2023|2024 1|32 финал ўйинида қатнашиш учун деярли 7000 километр йўл босиб келган «Голден Лайон» клуби «бераҳм» ёки меҳмондорчилик»ни билмас «Лилл»дан нақ 12та жавобсиз гол қабул қилиб олди. Айтиш ўринли, 12:0 Франция жамоаси тарихидаги энг йирик ҳисобли ғалаба ҳисобланади. Бироқ рекорд ортидан қувиб, Мартиника клубини шу тариқа «дўппослаш» шартмиди? Ҳа, профессионал спорт тамойили шундай, бироқ меҳмонларга ачинади киши, барибир. 

Факт: Мартиника жамоаси ушбу баҳсда қатнашиш учун Жанубий Америкадан нақ 6940 километр йўл босиб келганди. Бошқача айтганда, камтарин «Лайон» делегацияси Лилль сафари давомида нақ 33 соат сарфлади. Маълумот учун, Мартиника ороли Кариб денгизи ва Атлантика океани ўртасида жойлашган.

33soat.jpg