Тадбирни «ёндирган» футболчи - бу бетакрор Лилиан Тюрамнинг ўғли Маркус. Қисқача тафсилотни келтирсак, журналистлардан бири янглишибми ёки атайин «Интер» ҳужумчисига бошқача мурожаат қилди: «Килиан». Маркус Тюрам шунда барчани хандон отиб кулишга мажбур этди...
Қисқаси, Франция миллий жамоаси ҳужумчиси журналистни дарҳол тўхтатди: «Килиан? Ўзи менга мурожаат қиляпсизми? Йўқ, тўхтанг. Ахир Мбаппедан чиройлироқман. Қолаверса, қаранг, мен тошбақа-нинзяга ўхшамайман унчалик». Чиройлиликка даъво ёхуд ажиб ҳазил.
Маркус шунингдек, Франция терма жамоаси ҳужумидаги шеригини мақтаб қўйишни ҳам унутгани йўқ. «Килиан Франция терма жамоасида «9-рақам» позициясида ўйнайдиган футболчининг ўзини кўрсатишига ҳеч қанақасига тўсқинлик қилмайди. Аксинча, майдондаги барча йигитларга қўлидан келганича ёрдам беради. Ўзи футболда ажойиб ижрочилар тўпланишса, бир-бирини тўлдириб тўп суриш осон. Умуман, ЖЧ-2022 финалидан кейин Мбаппенинг иқтидорига шубҳа билан қарашни бутунлай тўхтатганман. Айни пайт уни дунёдаги энг зўр футболчи сифатида эътироф этаман», - деди «Интер» клуби ва Франция миллий жамоаси ҳужумчиси.