Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Англия футболидаги тиниб-тинчимас ва атоқли мураббий Сэм Эллардайс ўйин вақти ҳакамларга «пора» таклиф қилди, яна камералар нигоҳи остида.
Бу қанақаси Сэм бобо? Наҳотки, ошкора коррупция? Йўқ, албатта. Шунчаки, «Биг Сэм» («Катта Сэм») бир ҳазиллашишни хоҳлади ва йўқ жойдан шоу келтириб чиқарди. Қойил!
АПЛда қолиш илинжида «жон олиб, жон бераётган» «Лидс» май ойи охирида бош мураббий Хави Грасияни истеъфога чиқариб, ўрнига Сэм Эллардайсни тайинлади. Чунончи, «Биг Сэм» қутқарувчи ролини яхши бажариши билан ҳам ном қозонган. Тўғри, у охирги марта «Вест Бромвич»да бу миссияни бажаролмади. Қолаверса, «Лидс»да ҳам омадсизликка учрамаслигига кафолат йўқ. Зеро, жамоа Эллардайс бошқарувидаги дастлабки 3та ўйин («Манчестер Сити», «Ньюкасл» ва «Вест Хэм»га қарши)да атиги 1 очко олди. Жумладан, 21 май куни Лондонда «Вест Хэм» билан ўйнаган «Лидс» ортга мағлубият билан қайтди - 1:3.
Ўйиндаги шоу саҳнасига келсак, «Лидс» 1:0 ҳисобида олдинга чиқиб олган паллада «Биг Сэм» техник ҳудуд чегарасида 5 фунтлик купюра турганини кўриб қолди ва уни олиб, дарҳол захира ҳаками Энди Мэдлига узатди - ошкора пора. Ҳакам эса ҳазилни тушуниб, мураббийни енгил тутртди, кейин жиддийлашиб, ундан ўз ҳудудига қайтишни талаб қилди. Сэм эса ҳакам илтимосига кўра, захира ўриндиғи томон юрди ва купюрани ёрдамчиси Карл Робинсонга бермоқчи бўлди. Бироқ у ҳам олишдан бош тортгач, «Биг Сэм» 5 фунтни ўз ҳамёнига «урди» ва камерага қараб кулиб ҳам қўйди. Асосийси, мухлислар мураббий шоусини тўғри қабул қилишди. Мана, ижтимоий тармоқларда қолдирилган баъзи изоҳлар:
- «Биг Сэм» «Тоттенхэм»нинг бутун ёзги трансферлар бюджетини чўнтакка «урди».
- Бу «Биг Сэм» дунёси, биз эса шунчаки, унда яшаяпмиз.
- Шоумен. Бу одам АПЛда қолишга ҳақли.
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789