Ройсда ажойиб таклифлар бор
Марко Ройс келаси мавсумни қаерда бошлаши мумкинлиги маълум бўлди.
Эден Азар ниҳоят, «Реал»дан кетадиган бўлди жароҳатларга қоришиб кетган узоқ 4 мавсумдан кейин.
Бельгиялик юлдуз энди балки фаолиятига хотима ясар, эҳтимол, яна қаердадир футболда ҳали охирги сўзини айтишга улгурмаганини исботлашга уринар...
Эден Азарнинг «Мадрид»даги бутун давр давомида тинимсиз равишда саноқсиз мемлар ва калакалар учун катта «объект»га айлангани айни ҳақиқат. Бунга бельгиялик қимматбаҳо юлдузнинг вақтни асосан лазаретда ўтказиб юборгани сабабдир. Ҳар ҳолда, «Реал» сафига қўшилишига қадар АПЛ майдонларини чинакамига «ёндирган» футболчи «Қироллик клуби» либосида атиги 76 марта майдонга тушди жароҳатлар туфайли.
Эден Мадридда бош мураббийи Карло Анчелотти билан сира тўғри муносабат ўрнатолмаган бўлсада, бир қатор чин дўстлар орттирди. Гап «Реал» тиббий штаби ходимлари ҳақида кетмоқда. Дейлик, клуб физиотерапевти Давиде Виолати бельгияликнинг кетишидан қайғуда. У яқинда ижтимоий тармоқларда Азар кўнглини кўтаришга уринди. Виолати бунда фотосурат остига ёзув ҳам жойлади: «Менинг абадий укам!» Ҳеч қандай ажабланарли томони йўқ. Зеро, Давиде ва Эден бир неча ойлар давомида вақтни бирга ўтказишган. Мана, Азар кетяпти, энди «Реал» тиббиётчиларида иш ҳажми сезиларли даражада камайса ва бўш вақтлари кўпайса, ажабмас.
А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади
Марко Ройс келаси мавсумни қаерда бошлаши мумкинлиги маълум бўлди.
«Ливерпул»ни бошқариши кутилаётган Арне Слот Мерсисайдда Юрген Клоппнинг уйига кўчиб ўтади.
«Челси» ҳимоячиси Рис Жеймс жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789