Анчелотти ўзидан кучли мураббийлар номини айтди

Анчелотти ўзидан кучли мураббийлар номини айтди

«Реал Мадрид» бош мураббийи Карло Анчелотти ўзидан устун бўлган уч нафар мураббий номини айтди.

«Мен 30 йилликнинг энг яхши мураббийиман деб ўйламайман. Мен кўп нарсаларга эришдим, бироқ мендан зўрлар ҳам бор. Алекс Фергюсон, Пеп Гвардиола ва Валерий Лобановски каби мураббийларни ўзимдан тепага қўяман», — деб фикр билдирди Анчелотти.

Маълумот учун, «Дон Карло» мураббийлик фаолиятини 1996 йилда бошлаган. У мураббийлик фаолиятида Европа суперкубогини ютиш бўйича (унда бундай кубоклардан бешта) рекордчи ҳисобланади. Шунингдек, италиялик мутахассис 5 марта EЧЛни ҳам қўлга киритган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.