«Андерлехт» узр сўради, лекин...

«Андерлехт» узр сўради, лекин...

Конференциялар лигаси гуруҳ босқичининг 4-турида «Вест Хэм» Бельгиянинг «Андерлехт» клуби билан ўйинда биринчи бўлимда иккита гол уриб, ғалаба қозонди.

Тўғри, иккинчи бўлимда «Андерлехт» битта жавоб тўпини киритди, аммо бу Брюссел клубини мағлубиятдан қутқариб қола олмади. Ёмон ўйиндан ҳафсаласи пир бўлган бельгиялик мухлислар стадионда тартибсизликлар кўтариб, ўриндиқларни синдиришди ва «Вест Хэм» мухлисларига қарата улоқтиришди. Энди «Андерлехт» жазоланади, ҳатто кечирим сўрашига қарамай. «УЕФА қарорини қабул қиламиз. Биз «Вест Хэм»дан узр сўрамоқчимиз, бундай нарсаларни оқламаймиз. Биз бундай хатти-ҳаракатларни қоралаймиз», - дейилади клуб баёнотида.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.