Англия Суперкубоги-2024: Байрам Манчестернинг «мовий» томонида

Англия Суперкубоги-2024: Байрам Манчестернинг «мовий» томонида

Мана, навбатдаги евромавсум ҳам йўлга тушди.

Хусусан, 10 август куни Манчестернинг икки клуби Англия суперкубоги учун майдонга тушди. Мамлакат чемпиони - «Манчестер Сити» 89-дақиқада Бернарду Сильва томонидан урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди ва пенальтилар сериясида кубокни ўз томонига оғдирди. Шу тариқа «Сити» ўз тарихида 7-марта Англия суперкубоги соҳибига айланди. Бош­қача айтганда, Манчестернинг «мовий» томонида янги мавсум байрами бошланди.  

*** «Манчестер Сити» 2019 йилдан буён илк марта суперкубок соҳибига айланди. Хосеп Гвардиола жамоаси бунга қадар ушбу соврин учун баҳсларда кетма-кет 3 марта (2021, 2022 ва 2023 йиллар) енгилганди.

*** Хосеп Гвардиола («Манчестер Сити») Эрик тен Хаг («МЮ»)га қарши 7та ўйиннинг 4тасида ғалаба нашидасини сурди. Нидерландиялик мутахассис ҳисобида 2та ғалаба бор.

*** Бернарду Сильва («Манчестер Сити») 1999 йилдан буён ўз туғилган кунида Англия суперкубоги учун баҳсда гол урган биринчи футболчи бўлди (айнан «МЮ» дарвозасини ишғол қилган «Арсенал» вакили Нванкво Канудан сўнг).

*** «МЮ» Англия суперкубоги ўйинида 31-марта иштирок этиб, 10-марта мағлубиятга учради. Турнирнинг рекорди (21та ғалаба) ҳам, антирекорди (10та мағлубият) ҳам «Юнайтед»га тегишли.

*** Алехандро Гарначо охирги 59 йил ичида «МЮ» учун Англия суперкубоги ўйинида гол урган энг ёш футболчи бўлди. 20 ёшу 40 кунлигида «Манчестер Сити» дарвозасини нишонга олган аргентиналик бу борада Жорж Бест (1965 йили  19 ёшу 84 кунлигида гол)дан орқада. Умуман, Гарначо охирги 19 йилда Англия суперкубоги ўйинида гол урган энг ёш футболчига айланди.

*** «МЮ» дарвозабони Андре Онана пенальтилар сериясида бир бурчакни бўш қолдириб, Эрлинг Холандга қўли билан тўпни қайси томонга тепишини ишора қилди. Норвегиялик эса дарвозабон турган тарафни мўлжалга олди ва гол урди. Тўғри, Холанд «Манчестер Сити» сафидаги 7-финалда ҳам асосий вақтда самарали ҳаракатни амалга оширолмади.

 

10 август

МЮ - МАНЧЕСТЕР СИТИ - 1:1 (0:0)

Пенальтилар бўйича - 6:7

Лондон. «Уэмбли» стадиони. 78146 томошабин.

Бош ҳакам: Жарред Жиллетт (Голд-Кост).

Голлар: Гарначо (82) - Бернарду Сильва (89).

МЮ: Онана, Мартинес, Эванс, Магуайр (Пельистри, 58), Диогу Далот, Майну (Коллиер, 59), Каземиро, Маунт (Мактоминей, 58), Рэшфорд (Санчо, 83), Диалло (Гарначо, 59), Бруну Фернандеш.

Манчестер Сити: Эдерсон, Гвардиол (Аке, 90), Рубен Диаш, Аканжи, Льюис, Макати (Бернарду Сильва, 80), Ковачич, О~Райли (Матеуш Нунеш, 63), Доку (Савио, 63), Холанд, Бобб (де Брюйне, 90).

Пенальтилар серияси

Фернандеш (гол) - Бернарду Сильва (дарвозабон) - 1:0

Диогу Далот (2:0) - де Брюйне (гол) - 2:1

Гарначо (гол) - Холанд (гол) - 3:2

Санчо (дарвозабон) - Савио (гол) - 3:3

Каземиро (гол) - Эдерсон (гол) - 4:4

Мактоминей (гол) - Матеуш Нунеш (гол) - 5:5

Мартинес (гол) - Рубен Диаш (гол) - 6:6

Эванс (ноаниқ) - Аканжи (гол) - 6:7

 

Англия суперкубогининг барча Ғолиблари:

МЮ - 21 марта

Арсенал - 17 марта

Ливерпуль - 16 марта

Эвертон - 9 марта

Тоттенхэм - 7 марта

Манчестер Сити - 7 марта

Челси - 4 марта

Англия профессионаллари - 4 марта

Вулверхэмптон - 4 марта

Лидс - 2 марта

Лестер - 2 марта

Англия ҳаваскорлари - 2 марта

Бернли - 2 марта

Вест Бромвич - 2 марта

Блэкберн - 1 марта

Болтон - 1 марта

Брайтон - 1 марта

Кардифф Сити - 1 марта

Дерби Каунти - 1 марта

Хаддерсфилд - 1 марта

Ньюкасл - 1 марта

Ноттингем Форест - 1 марта

Шеффилд Уэнсдей - 1 марта

Сандерленд - 1 марта

Англия - 1 марта

Астон Вилла - 1 марта

Портсмут - 1 марта

Вест Хэм - 1 марта

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.