Антони «МЮ»га ўтишга яқин

Антони «МЮ»га ўтишга яқин

«Манчестер Юнайтед» клуби янги мавсум олдидан «Аякс» футболчиси Антонини ўз сафига қўшиб олишга яқин.

GOAL Brasil хабарига кўра, бразилиялик 22 ёшли вингернинг вакиллари Манчестерга етиб келиб, музокарани якуний палласига киришишган. Амстердам клуби ўз футболчисини 60 миллион еврога сотишни кўзламоқда. Футболчининг ўзи ҳам «МЮ»га кўчиб ўтишни истамоқда. Антони Эрик тен Хаг мураббийлигида амалга оширилган дастлабки трансферга айланиши кутилмоқда. Қайд этилишича, томонлар тез орада келишувга эришишга ишонишмоқда. Маълумот учун, Антони жорий мавсум Эрик тен Хаг қўл остидаги «Аякс» сафида жами 33 ўйинда 12та гол ва 10та узатмага муаллифлик қилган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.