*** «Брентфорд» ўз майдонида «Брайтон»га қарши ўйинда тўп назорати бўйича 27,6 фоизлик кўрсаткич қайд этиб, якунда ғалаба қозонди. АПЛ тарихида атиги 1та ҳолатда жамоалардан бири бундан паст кўрсаткич билан ғалаба нашидасини сурган. Аниқроғи, жорий йилнинг май ойида «Эвертон» тўп назорати борасида 21,7 фоиз натижа билан «Челси»ни мағлубиятга учратган эди.
*** Айван Тоуни («Брентфорд») АПЛда 8-марта пенальти тепиб, бу борада 100 фоизлик натижани сақлаб қолди. Англия чемпионатида фақат Димитар Бербатов (9та пенальтидан 9та гол) ва Яя Туре (11та пенальтидан 11та гол) 100 фоизлик натижа кўрсатган ҳолда, бундан кўпроқ гол уришган. Умуман, Тоуни «Брентфорд»даги фаолияти давомида 20та пенальтидан 20та гол ургани билан мақтаниши мумкин.
*** «Борнмут» қаторасига 6та ўйиндан буён мағлубият нималигини билмаяпти - бу жамоанинг охирги 5 йилдаги энг яхши сериясидир. Энг қизиғи, борнмутликлар мағлубиятсиз одимни бошлашдан олдин «Ливерпул»га 0:9 ҳисобида ютқазишганди.
*** Муҳаммад Салоҳ АПЛда «Ливерпуль» учун 121-голини уриб, клуб тўпурарлари рўйхатида 2-ўринга чиқди. Мисрлик ҳужумчи жамоа афсонаси Стивен Жеррардни ортга сурди. Бош голеадор Робби Фаулер АПЛда «қизаллар» либосида 128та гол урган.
*** Юрген Клопп ва Хосеп Гвардиола ўртасидаги ҳисоб-китоб ғалабалар сони бўйича 12-9 кўринишини олди. Бошқа бирор мураббий испаниялик ҳамкасбини бу қадар кўп мағлубиятга учратган эмас.
ЕЧЛ 5-тур баҳслари доирасида ўтказиладиган “Ливерпуль” – “Реал Мадрид” учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Анре Слот иштирок этиб журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.